Жиззахда масофавий малака ошириш курслари давом этмоқда

Жиззахда масофавий малака ошириш курслари давом этмоқда

Мамлакатимизда кадрлар салоҳиятини янада ошириш, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни инобатга олган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларида давлат фуқаролик хизматчиларининг мунтазам равишда касбий компетенцияларини такомиллаштириш, билим ва кўникмаларини ривожлантириш ҳамда тизимли равишда малака ошириш курсларини ташкил этишга эҳтиёж ошиб бормоқда.

Шуни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқарув академияси ҳамкорлигида жорий йилнинг 16 сентябрь кунидан бошлаб Агентлик ва унинг ҳудудий филиаллари маъсул ходимлари, вазирлик ва давлат идораларнинг кадрлар хизмати раҳбарлари, маҳаллий ижро ҳокимяти органларининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари учун масофавий уқув машғулотлари бошланди.

-Ўқув курслари давлат бошқарув академиясининг масофавий малака ошириш таълим платформаси (mok.dba.uz) да онлайн тарзда “Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш” мавзусида 3 та бўғинда республика, вилоят ва туман даражаларида ташкил этилиб, унда бир вақтнинг ўзида  300 нафардан ортиқ тингловчилар қамраб олинган. Жиззах вилоятидан ушбу уқув машғулотларида Агентлик филиалининг 5 нафар ходими ҳамда 14 нафар вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари иштирок этмоқда,- дейди Вилоят ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Ўткирбек Рахманов.

Ушбу масофавий уқув курслари тингловчиларга пандемия шароитида ишдан ажралмаган ҳолда малакасини ошириш имкониятини яратмоқда. Масофавий платформанинг қулайликларидан бири уқув машғулотларига белгиланган вақтда кириш имкониятига эга бўлмаган тингловчи тақдимотларни ва уларнинг видео ёзувларини ўзига қулай вақтда кўриб ўзлаштириб олиш имконияти мавжуд. Тингловчилар учун ўтказилаётган масофавий уқув курслари туман, вилоят ва республика бўғинлари учун алоҳида белгиланган. Туман босқичи тингловчиси учун уқув дарсдари 120 соатни ташкил этади ва унинг 60 соати онлайн, 60 соати мустақил машғулотлар асосида ўтказилади.

Ҳозирда вилоят бўғини учун уқув курслари якунланди ҳамда якуний тестлар топширилмоқда. Машғулотлар вилоят бўғини учун 2 хафта, туман бўғини учун бир ойга мулжалланган.

Уқув курси якунида тингловчилар ўзларидаги 10 га яқин (бошқарув професионализми, лидерлик сифати, бошқарувда тизимли таҳлил, ижтимоий қадриятлар, натижага йўналганлик, янги тажрибага очиқлик ҳамда ижтимоий интеллект) компетенцияларини ривожлантириш имкониятларига эга бўлишади. Шу билан бирга якуний тестлардан яхши натижага эришган тингловчилар учунбелгиланган тартибдаги махсус сертификатлартопширилади.

Мамлакат тарақиёти бевосита кадрлар салоҳиятининг юксалиши билан боғлиқ бўлган бир вақтда бу каби уқув машғулотлари ҳар бир раҳбарнинг келгуси иш фаолиятини юксалтиришда ва юртимиз равнақи йўлида сидқидилдан меҳнат қилишлари учун муҳим қадамҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Жиззах вилояти филиали бош инспектори

Сарвар Норпўлатов