Жиззахда туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари учун семинар-тренинглар давом этмоқда

Улашиш:

Жорий йилнинг 20-23 апрель кунлари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан Жиззах вилояти ҳокимлиги, Давлат бошқарув академиясининг Гулистон ҳудудий филиали ҳамда Жиззах давлат педагогика институтлари билан ҳамкорликда туман (шаҳар) ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда ҳоким ўринбосарлари–маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиқлари учун 48 соатлик малака ошириш курси ташкил этилди. 

Ўқув-машғулотларига Давлат бошқаруви академиясининг малакали педагоглари, ҳудудий ОТМлар профессор-ўқитувчилари ҳамда амалиётчи-тренерлар жалб этилган бўлиб, улар томонидан соҳа бўйича янги қабул қилинган қонунлар, фармон ва қарорларни маҳаллабай татбиқ этиш, илм билан амалиётни бир-бирига интеграция қилиш ҳамда мавжуд муаммоларни жойига чиққанҳолда ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан стратегик вазифаларни белгилаш ва амалга ошириш бўйича курс иштирокчиларинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсад қилинган.

Тингловчилар ўқув ва амалий машғулотлар давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, мавжуд муаммолар юзасидан ўзаро фикр алмашмоқдалар.

Малака ошириш курслари якунида тингловчилар Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули test.argos.uz портали орқали синовдан ўтказилади ҳамда курсни муваффақиятли якунлаган иштирокчиларга сертификатлар берилади.

Малака ошириш машғулотларида олинган билимлар давлат хизматчиларининг иш фаолиятини самарали йўлга қўйишида, аҳоли муаммоларини ўз вақтида бартараф этиб, натижадорликка эришишида ҳамда олиб борилаётган ислоҳотларни жойларда амалга оширишида муҳим восита ҳисобланади.

Жорий йилнинг июль ойига қадар бу каби малака ошириш курсларинимаҳаллий ҳокимликлардаги барча ўрта ва қуйи бўғин раҳбар ходимлари учун ташкил этилиши режалаштирилган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Жиззах вилояти филиали

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.