«Samsung Galaxy S21» флагманларининг расмий видеоси пайдо бўлди

«Samsung Galaxy S21» флагманларининг расмий видеоси пайдо бўлди

«Samsung» ўз флагманларини янги йилнинг дастлабки ойида (14 январь) тақдим этишни режалаштирган, шунга қарамай, интернетда тарқалаётган видеолар ҳозирданоқ бу смартфонларнинг айрим тафсилотларини очиқлаяпти.

Смартфонлар шакл-шамойили, ранги қанақа, қайси турдаги камералар ўрнатилади — ҳаммаси роликларда кўрсатиб берилган.

Кўриниб турибдики, смартфонларнинг сирт қисми деярли ўзгармаган, ўша-ўша ингичка ромлар, селфи-камералар учун кичик тирқишлар ҳам шундайлигича қолган.

Маълумотларга кўра, «Galaxy S21 5G» ва «Galaxy S21+ 5G» моделлари асосий камералари 64, 12, 12 Мп датчиклардан иборат бўлади, «Galaxy S21 Ultra» смартфони бош камераси эса 108 Мп ечимга эга, қўшимча камералари 12, 10, 10 Мп.ни ташкил этади.

Янги «Samsung Galaxy S21» флагманига қайси минтақага юборилишига қараб, «Exynos 2100» ёки «Snapdragon 888» процессорлари ўрнатилади.