Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Солиқ қўмитаси раиси самарқандлик тадбиркорлар билан учрашди

Солиқ қўмитаси раиси самарқандлик тадбиркорлар билан учрашди

Cана : 11-01-2019   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 75

      

         Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Мусаев иштирокида вилоятнинг бир қатор йирик тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан давра-суҳбати  ўтказилди.
        Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармони асосида тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзлар, 2019 йилдан солиқ қонунчилигида татбиқ этиладиган янгиликлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.
          Таъкидландики, солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясида солиққа тортиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жумладан, солиқ ва мажбурий тўловларни қисқартириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш кўзда тутилган. Қулай рақобат муҳити яратиш, солиқ қонунчилиги барқарорлиги ва соддалаштирилишини таъминлаш, солиқ юкламасини камайтириш, юртимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ҳамда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш концепциянинг асосий мақсади ҳисобланади.

          Тадбирда тадбиркорлардан ҚҚС, ҳисоботларни соддалаштириш, товарлар қолдиғи билан боғлиқ саволлар кўтарилди.  Давлат солиқ қўмитаси Раиси томонидан саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

          -Бу каби тадбирларнинг тез-тез ташкил этилиши биз тадбиркорлар учун катта аҳамиятга эга,-дейди  «Навобод наслли парранда» фермер хўжалиги раиси Ҳайдар Ўроқов. – Айниқса Республика даражасидаги раҳбар билан самимий ўтказилган давра-суҳбатида ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоблар олиш билан биргаликда бир қанча таклифларни ўртага ташладик. Давлат солиқ қўмитасининг Раиси бизни қизиқтирган масалаларни атрофлича ўрганиб чиқиши ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилишини маълум қилди. Бу албатта биз тадбиркорларни хурсанд қилди. Давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчига  айланиб бораётганига тўла ишонч ҳосил қилдим.

          Шунингдек, туманлар давлат солиқ инспекцияларининг қўшилган қиймат солиғи тўловига ўтаётган корхоналарга бириктирилган ходимлари учун амалий семинар ўтказилди. Унда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш, ҚҚС тўловчилар билан ишлаш тартиблари ва мавзуга доир бир қатор масалалар юзасидан атрофлича фикр юритилди.  

         
Даврон Равшанов,

Самарқанд вилояти давлат солиқ

бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи

 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!