МИБ “Gulrux mega stroy” МЧЖдан 138 млн. сўм қарздорликни ундирди

Улашиш:

 Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими вилоят ДСБ, Жиззах туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “Gulrux mega stroy” MCHJ  ҳисобидан ундирувчи Жиззах шаҳар ДСИ фойдасига  112 224 918,73 сўм солиқ қарзини, Жиззах ҳудудий Электр тармоқлари корхонаси АЖ фойдасига  5 811 759 сўм қарз ва Давлат фойдасига 245 000 сўм давлат божи ундириш  ва Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан Худойбердиева Дилором  фойдасига 70.250.000 сўм зарар ва 2.810.000 сўм давлат божи ундириш белгиланган эди.

Ушбу ижро ҳужжатлари асосида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг барча банк ҳисоб рақамларига банд солинди.    Ижро ҳужжатини мажбурий таъминлаш мақсадида қарздорнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган юридик манзили, Жиззах шаҳар манзилига борилганда ушбу манзилда қарздор “Gulrux mega stroy MCHJ” дан жами бўлиб 138.600.000 сўм нақд пул маблағлари қарздорлик эвазига хатланиб ижро ҳужжатлар ижроси амалда тўлиқ таъминланишига эришилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.