Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Cолиқ органлари намунали солиқ тўловчилар кўпайишидан манфаатдор

Cолиқ органлари намунали солиқ тўловчилар кўпайишидан манфаатдор

Cана : 26-04-2019   /   Солиқ хабарлари, Жиззах янгиликлари, Солиқ ва ҳаёт   /   кўрилди: 145

        2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда янги солиқ тизимига ўтилди. Янги тизимдаги солиқ маъмуриятчилигининг ислоҳ этилиши, амалиётга илғор халқаро тажрибаларнинг жорий қилингани натижасида жисмоний ва юридик шахслардан солиқ тушумлари якуний ҳисобларига кўра фуқаролар тобора қонунга риоя этишаётганини кўрсатди. Масалан, жорий йилнинг биринчи чорагида республикада қўшилган қиймат солиғи бўйича тушумлар кўрсаткичи икки баробарга, ҚҚС тўловчилар сони эса 5 баробарга ортган.  

 Дўстлик туманидаги "Орзулар фасли” масъулияти чекланган жамиятининг фаолият бошлаганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида иш бошлаган Ҳасан Ўразбоев асос солган мазкур МЧЖ жорий йил бошидан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди. 50 хил турдаги алюминий эшик ва дераза ромлари ҳамда турли хил мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётган корхонанинг бугун ўз савдо шохобчаси ҳам бор. Тадбиркор ҳозирда 20 нафар фуқароларни доимий иш билан таъминлаган.

Ҳасан Ўрозбоев ўтган 2018 йилда жами тўрт миллард сўмлик  маҳсулот тайёрлаб сотиши натижасида икки миллиард сўм соф даромад олган. Ҳозирда Дўстлик туманида йиллик товар айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган 30 та юридик шахс умумбелгиланган солиқлар тўлаш тартибига ўтган. Бунинг натижасида 120 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлди.

Жиззах вилоят ДСБнинг маълумотларига кўра, вилоятда 2019 йил солиқ концепциясини амалга ошириш мақсадида солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар солиқ тўловчиларга тўлиқ тушунтирилди. Натижада солиққа  нисбатан онгли муносабатда бўлаётган тадбиркорлар сафи кенгайишига эришилди.  

- Жиззах вилоятида қўшилган қиймат солиғидан  биринчи чоракда 117.7 млрд. сўм тушишига эришилди, - дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бош инспектори Анвар Абдурасулов.  - Бу ўтган йилга нисбатан (53.4 млрд. сўм) 2 баробарга кўп деганидир.  ҚҚС тўловчилар сони эса 6 баробарга ортиб, бугунги кунда улар сони 1117 тани ташкил этмоқда. 

Яқинда Дўстлик туманида тадбиркорликни ривожлантириб, солиқларни ўз вақтида тўлаган "Орзулар фасли” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ҳасан Ўразбоевга Давлат солиқ инспекциясининг ташаккурномаси топширилди.

Таъкидлаш жоиз,  вилоятда солиқ хизмати органлари "Орзулар фасли” МЧЖ сингари ҳалол ва виждонан ишлаётган тадбиркорлар сафи кенгайишидан манфаатдор. Улар зарур ҳолларда шундай тадбиркорларнинг юзага келиши мумкин бўлган муаммоларини ҳал этиш, уларга кўмаклашиш борасида қатор ишларни амалга оширадилар.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

 

 

 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!