» » Тарғибот гуруҳи зарбдорлик солиқ тўловчилар билан учрашдилар

Тарғибот гуруҳи зарбдорлик солиқ тўловчилар билан учрашдилар

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг етакчи мутахассислари ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази вилоят бўлими ходимлари навбатдаги янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун оҳиятини борасидаги  тушунтириш-тарғибот  тадбирини  Зарбдор туманида ўтказдилар. Унда 200 нафардан зиёд корхона раҳбарлари, тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, тизимдаги янгиликлардан хабардор бўлдилар.

2020 йилнинг 1 январидан бошлаб юртимизда амалга киритилган янги Солиқ кодекси тенглик, соддалик, аниқлик ва самарадорлик каби принципларга асосланган. Жумладан,  фаолият кўрсатаётган барча хўжалик субъектларини муайян мезонлар асосида 3 та сегментга ажратиш солиқ назоратининг шаффофлигини таъминлайди. Ҳамда юзага келиши мумкин бўлган коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Тадбирда  мутахассислар иштирокчиларга бу каби 100 дан ошиқ ўзгариш ва янгиликлар, солиқ  солиқ юкини камайтириш, солиққа тортишни соддалаштириш ва  янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг ҳар бир моддасининг  мазмун-моҳиятини етказдилар. Семинар давомида иштирокчилар 50 дан ортиқ ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар.

 

                                               Жиззах вилоят ДСБ Матбуот хизмати

 

скачать dle 12.0

Фикр қолдириш