"Пахтакор-79" афсонаси Тўлаган Исоқов билан Жиззах вилояти ҳокимининг учрашуви ўтказилди

"Пахтакор-79" афсонаси Тўлаган Исоқов билан Жиззах вилояти ҳокимининг  учрашуви ўтказилди

Бугун Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг ЎФА Вице-президенти маслаҳатчиси Рахмиддин Зикрияев ҳамда "Пахтакор-79" афсонаси Тўлаган Исоқов билан учрашуви ўтказилди.

Тўлаган Исоқов Ўзбекистон футболи тарихида ёрқин из қолдирган, айни пайтда ЎФА фахрийлар кенгаши раиси  бўлиб фаолият олиб бораётган афсонавий чарм тўп усталаридан бири саналади.

1979 йилнинг 11 август куни “Пахтакор” футбол клуби фожиали тарзда авиаҳалокатга учраб жамоанинг барча иштирокчилари ҳалок бўлади. Ўша ҳалокатда бахтли воқелик сабаб омон қолганлардан бири Тўлаган Исоқовдир.

ЎФА Вице-президенти маслаҳатчиси Рахмиддин Зикрияев ҳамда Тўлаган Исоқов вилоят ҳокими Эргаш Салиев билан самимий суҳбати давомида вилоятда футболга берилаётган эътиборни юқори баҳолашди.

Жумладан, вилоятнинг бош жамоаси “SO’G’DIYONA” клуби “Superliga”  баҳсларида иккинчи,  аёллар клуби  “SO’G’DIYONA-W” эса биринчи ўриндалиги ва футзал жамоаси ҳам совриндорлар сафидан жой олиб келаётгани вилоятда футболга бўлаётган эътиборнинг ёрқин намунаси эканлиги таъкидланди.

Ўз ўрнида вилоят ҳокими Эргаш Салиев Тўлаган Исоқовнинг ўзбек футболини ривожланишига қўшган ҳиссаси беқёслиги ва бугунги кунда ҳам у кишини олиб бораётган фаолияти самарали кечаётганини айтиб ўтди.

Шунингдек, суҳбат давомида фахрийлар ўртасида 40 ёшдан ошган футболчилар ўртасида ЎФА кубоги бўйича мусобақанинг финал босқичини Жиззах вилоятида ўтиши бўйича фикр мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев меҳмонларни вилоят ҳокимлиги анжуманлар саройидаги вилоят ҳаётига доир бўлган маълумотлар билан таништириш асносида уларга Жиззах IT Park филиали фаолияти билан ҳам яқиндан таншитирди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати