Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Туризм
  3. ТУРИЗМ РИВОЖИДАГИ МУҲИМ БОСҚИЧ

ТУРИЗМ РИВОЖИДАГИ МУҲИМ БОСҚИЧ

Cана : 18-08-2017   /   Туризм, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 3102

Туризм соҳасида улкан салоҳият ва ўзига хос туристик жозибага эга Ўзбекистон ўзининг қадимий обидалари, муқаддас зиёратгоҳлари, тарихий ва маданий ёдгорликлари, бетакрор маданияти ва анъаналари, қолаверса хушманзара табиати ва файз­ли гўшалари билан сайёҳларни ўзига ром этмоқда деб ёзмоқда mt.uz сайти.

Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, халқимизнинг самимийлиги, бағрикенглиги ва меҳмондўстлиги ҳам мамлакатимизга келаётган сайёҳлар оқимини янада кўпайтиришга хизмат қилмоқда.

Туризм иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисми сифатида нафақат иқтисодий ривожланиш ҳамда ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ортиши, балки аҳоли бандлигини таъминлаш, турмуш даражаси ва сифатини ошириш, юрт фаровонлиги ва равнақининг юксалишига, шунингдек инфратузилманинг ривожланишига ҳам катта таъсир кўрсатади.

Мамлакатимизда туризм индустриясини ҳамда инфратузулмасини янада ривожлантириш, хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, соҳада малакали кадрлар тайёрлаш каби муҳим вазифаларни амалга ошириш орқали юртимизга келаётган хорижлик сайёҳлар оқимини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Энг муҳими, ўтган давр мобайнида соҳани тартибга солиш ҳамда унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий база яратилди.

Президентимизнинг 2017 йил 16 августдаги "2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳам соҳа ривожидаги ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлайдиган муҳим аҳамиятга эга ҳужжат бўлди.

Хусусан, қарор билан соҳада меъёрий-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистонга саёҳатларни арзонлаштириш, юртимизнинг барча ҳудудларида туризмни ва соҳа билан боғлиқ инфратузилмани ривожлантириш, туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш ва янги туризм объектлари ташкил этиш, шунингдек, миллий туризм маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда фаол ва комплекс илгари суришга қаратилган 2018-2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. 

Мазкур дастурга асосан мамлакатимиз ҳудудларининг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, замонавий дам олиш ҳудудлари, тўрт юлдузли меҳмонхона ва меҳмонхона мажмуалари, хорижий туристлар учун дам олиш масканлари, шунингдек Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги туризм ҳудудлари тажрибаси асосида Урганч, Тошкент шаҳарлари ва Фарғона вилоятида туризм ҳудудлари, шунингдек, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида тоғ кластерларини босқичма-босқич ташкил этилиши кўзда тутилган.

Албатта бундай тадбирларнинг амалга оширилиши мамлакатимизга туристларнинг кенг жалб этилишида муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, қарор билан тасдиқланган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини мунтазам ўрганиш тизимининг жорий этилиши, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Мувофиқлаштирувчи Кенгаш ҳамда ҳудудий кенгашларнинг ташкил этилиши дастурда белгиланган ҳар бир вазифанинг ижросини белгиланган муддатда сифатли ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлайди.

Қарорнинг муҳим жиҳатларидан бири, қарорда хорижлик туристлар учун виза тартиботини соддалаштириш ва зиёрат туризмини ташкил этиш бўйича таклифларни мунтазам киритиб бориш ҳамда ушбу вазифани амалга ошириш бўйича доимий фаолият юритадиган ишчи гуруҳи тузилмоқда.

Қарорда белгиланган яна бир муҳим вазифа - туризм соҳасидаги тадбиркорлик билан шуғулланиш учун қулай шароитлар яратишга қаратилганлиги ҳам эътирофга лойиқ.

Шу билан биргаликда таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партиясининг парламентдаги фракцияси ҳамда партия фаоллари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.

Хусусан, партиянинг сайловолди Платформасида сайёҳлик инфратузилмасининг янада ривожлантириш, транспорт ва меҳмонҳона хизматлари ва сайёҳлик логистикаси билан боғлик барча хизматларнинг қулайлигини ошириш, шунингдек туристик фаолият билан шуғулланадиган субъектларга шароитлар яратиш, соҳадаги мавжуд маъмурий-буйруқбозликни, хорижий туристлар учун виза тартибини соддалаштириш каби бир қатор муҳим вазифалар белгиланган.

Шундай экан, фракциямиз ҳамда партиямиз фаолларидан мамлакатимизда туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлиб, дастурда белгиланган вазифаларни руёбга чиқаришда қатъиятлилик ва шижоат талаб этилади.

Мухтасар айтганда, қарорда белгиланган чора-тадбирлар ва вазифаларни амалга ошириш иқтисодиётимизнинг янада ривожланишига, мамлакатимизнинг бой тарихи, маданияти, меъморий ёдгорликлари ҳамда ноёб анъаналарини бутун дунёга танитишга ҳамда Ўзбекистон дунё мамлакатлари сайёҳлари учун энг севимли туристик йўналишларидан бирига айланишига хизмат қилади.

 

Иноят Хажиев

ЎзМТДП фракцияси аъзоси


 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!