Смартфондаги маълумотларни қандай ҳимоя қилиш мумкин?

Улашиш:

Ўқувчиларимизгa смартфонларни ҳимоя қилишни эслатиб, бунинг учун сабаблар ва бу борадаги тавсия ҳамда маслаҳатларини келтириб ўтамиз.

1. Нега маълумотларни ҳимоя қилишим керак? Улар кимга керак?
Мисол учун, фирибгарларга. Смартфондаги маълумотлар орқали банк ҳисоб рақамингиз, мобил ҳамёнингиз ёки ёзишмаларингизга эришиш мумкин. Бундан ташқари, виждонсиз махсус хизмат ходимларининг қурбонига айланишингиз ҳам мумкин.

2. Қандай маълумотлар ҳақида гапиряпсиз?
Ҳар бир инсон қандай маълумотни йўқотишдан қўрқишини ўзи ҳал қилади. Техник нуқтаи назаридан уларни иккига ажратиш мумкин. Смартфонигиздаги ва “булут тизими”даги маълумотлар. Бу ажратиш жудаям муҳим, чунки уларнинг ҳимоя тизими ҳар хил.

3. Смартфон хотирасидаги маълумотларни қандай ҳимоя қилиш мумкин?
Энг оддий қоидалардан бири бу смартфонингизни қўздан қочирманг ва уни бирон бир ўғри олиб кета олмайдиган жойда сақланг. Албатта экран блокировкаси (screen lock) маълумотларни ҳимоя қилишнинг энг асосий усулларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, ҳар хил смартфонлар бир қанча турдаги ҳимоя воситаларини ишлатишга имкон беради: пароль, пин-код, график калит (бармоқлар ёрдамида чизиладиган махфий калит), юзни ёки бармоқ изини аниқлаш кабилар.

4. Пин-код паролдан қандай фарқ қилади?
Унчалик фарқ ҳам йўқ: пин-код фақатгина сонлардан ташкил топса, пароль сонлар ва сўзлардан ҳам ташкил топиши мумкин.

5. Қайси ҳимоя воситаси энг яхши?
Энг яхши ҳимоя воситаларидан бири бу кўпгина сон ва ҳарфлардан иборат бўлган узун ва қийин пароль. Бундай восита барча смартфонларда мавжуддир. Айтиб ўтиш керакки, барча воситаларнинг ҳам камчилиги мавжуд. Масалан, узун паролни эслаб қолиш мушкул, график калитни экранда қолдирилган издан билиб олиш, ҳаттоки бармоқ изини ҳам кўчириш мумкин.

6. Агар хотирам суст ва ҳар доим телефонимни унутсам нима қилиш керак?
Бундай ҳолатларда олдини олиш меъёрларига амал қилиш зарур. Айфонларда ва Android’ларда ҳам харита орқали телефоннинг жойлашган жойини қидириб топиш имконияти киритилган. Бундан ташқари айфонларда ўн марта нотўғри пароль киритилганда автоматик тарзда барча маълумотларни ўчириб юбориш имконияти мавжуд (фақат уни олдиндан телефоннинг пароль бўлимида ёқиш зарур). Агар сизнинг фарзандларингиз бўлса ва уларнинг қўлига телефонингиз тушиб қолса, бундай восита ачинарли оқибатга олиб келиши мумкин.

7. Android автоматик тарзда маълумотларни ўчира олмайдими?
Йўқ. Лекин айфонлар каби Android’даги маълумотлар ҳам шифрланган бўлади. Тўғри айфонлардан шифрлаш автоматик тарзда бўлса, Android’да эса бу имкониятни ёқтириб олиш мумкин. Агар жиноятчи смартфонни қўлга киритиб, ундаги маълумотларни олишга уриниб кўрса, улар автоматик тарзда шифрланиб қолади.

8. SD-картадаги маълумотлар ҳам шифрланадими?
Фақат саноқли Android смартфонлари SD-картадаги маълумотларни шифрлай олади. Агарда бу имкониятни смартфоннинг созламаларидан топа олмасангиз, унда ҳеч қандай керакли маълумотларни сақламасликка ҳаракат қилинг. Яна бир йўли SD-картали смартфонларни сотиб олманг.

9. “Булутлар тизими” даги маълумотларчи?
“Булутлар тизими”да маълумотларни олиш ҳуқуқи Apple ID ёки Google Account паролларини киритиш орқали амалга оширилади. Энг муҳими бу пароллар мустаҳкам бўлганидир. Смартфонингизга мукаммал пароль қўйиб, Apple ID ёки Google Account’нинг паролларини оддий қилиб қўйиш бу аҳмоқлик. 

10. Яна нималарнинг олдини олиш керак?
Шубҳали дастурлардан эҳтиёт бўлиш зарур, айниқса электрон дўконларнинг (App Store ва Google Play) текширувидан ўтмаганлардан. Буни олдини олиш учун дастурга қолдирилган фикрларни ўқинг.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.