Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Видео
  3. Бишкекдан парвоз қилган «Боинг-707» Эронда қулади (фото, видео)

Бишкекдан парвоз қилган «Боинг-707» Эронда қулади (фото, видео)

Cана : 14-01-2019   /   Видео, Фото, Дунё   /   кўрилди: 147
«Боинг-707» самолёти Теҳрон яқинида қулади. Бу ҳақда Эроннинг ILNA агентлиги хабарига таяниб Kun.uz хабар тарқатди.

Ҳалокат Эрон пойтахти яқинидаги Сафадашт шаҳри ёнида содир бўлган. Самолёт қулаган жойда қуюқ тутун кузатилмоқда, у ерга тезкор хизматлар - вертолёт ва ўндан зиёд тез тиббий ёрдам машинаси йўл олган.
«Ишончимиз комилки, лайнер йўловчи самолёт бўлмаган», - дея маълум қилди фавқулодда вазиятлар бўйича агентлик вакили Мижитаб Холидий.
Нашр маълумотларига кўра, лайнер юк самолёти бўлган ва Бишкекдан Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрига парвоз қилаётган эди. MEHR агентлиги хабарига кўра, у Kyrgizstan airlines авиакомпанияси томонидан фойдаланилган.
Бортда 16 нафар экипаж аъзоси бўлган. Учувчилар қутқарилди, экипажнинг икки аъзоси ҳалок бўлди, бир киши жароҳатланган, қолганларнинг тақдири номаълум. Ҳалокатга қўниш пайтида учувчининг ҳаракати сабаб бўлган бўлиши мумкин.
 

Footage shows the site of cargo plane crash near 's Fath Airport

25 people are talking about this

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!