Жиззах воҳаси тарихи ёш журналистлар нигоҳида

Улашиш:

Инсон улғайган сари унинг Ватан ҳақидаги тушунчалари ҳам кенгая боради. Айниқса, тарихни ўрганиш, миллий ўзликни англаш кишида ватанпарварлик туйғуларини янада сайқал топтиради.

Шу маънода ёш ижодкорлар тарихни билиши ҳамда ватанини севиши ёзиладиган асарларининг чинакам санъат даражасига кўтарилиши учун муҳим бўлиб хизмат қилади.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда Қатағон қурбонлари хотираси музейи ҳамкорлигида “Жиззах воҳаси тарихи ёш журналистлар нигоҳида” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ушбу фикрлар билдириб ўтилди.

Тадбирда тарих фанининг етук мутахассислари, фахрий журналистлар, мустақил илмий тадқиқотчилар, ёш журналистлар мактаби тингловчилари, Жиззах давлат педагогика институти талабалари ва институт академик лицейи ўқувчилари иштирок этишди.

Давра суҳбатида тарих фанлари доктори, профессор Мухтор Пардаев - Жиззах воҳасининг қадимги тарихи, фахрий журналист Абдукарим Шарипов - Жиззах вилояти матбуоти тарихи, мустақил тадқиқотчи Хуршид Эгамқуловнинг Жиззах воҳаси зиёлилари ҳаёти ва фаолияти бўйича тайёрлаган маърузалари тингланди.

Тадбир якунида ёш журналистлар томонидан берилган саволларга мутахассислар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

 

Абдуғаффор АБДУРАҲМОНОВ,

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати

Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси координатори

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.