“Жиззах пластмасса” АЖ 2030 йилгача қандай ривожлантирилади?

Улашиш:

Аҳоли ва ишбилармонлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, жамоатчилик ва бизнес вакилларини ўйлантираётган масалаларни аниқлаш, ҳудудлардаги инвестицион муҳитни янада яхшилаш ва замонавий технологияларни жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш – “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг асосий мақсад-вазифалари сирасига киради.

Шу маънода Ҳаракатнинг Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси вакиллари “Жиззах пластмасса” АЖ фаолияти билан яқиндан танишди.

Тадбирда дастлаб ташкилот раҳбари жорий йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти бўйича маъруза қилди. Шундан сўнг “Жиззах пластмасса” АЖ вакиллари корхонанинг тарихи, ишлаб чиқариш қуввати ва маҳсулотлари ҳақида атрофлича маълумот беришди.

 

 

Мулоқот давомида корхонанинг 2030 йилгача ривожланиш концепциясида назарда тутилган янги, талабгир, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни татбиқ этишга доир режаси, илмий изланишлари ва ихтиролар ҳақида фикрлар алмашилди.

Тадбирнинг иккинчи қисми амалий жараён билан давом этди. Унда иштирокчилар корхонадаги ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишдилар.

Мулоқотлар сўнггида “Жиззах пластмасса” АЖнинг келгусидаги режалари, ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳсулотлари турини кўпайтириш борасидаги лойиҳалари эшитилди.

 

Абдуғаффор АБДУРАҲМОНОВ,

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Жиззах

вилояти ҳудудий бўлинмаси координатори

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.