Наврўз – саховат байрами

Наврўз – саховат байрами

Наврўз байрами Ўзбекистонда янги умидлар ва яқин орада кутилаётган янгиликлар билан чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун ушбу кунда, ҳатто энг чуқур дилхираликларни кечириш, жанжал қилмаслик, кучсиз ва муҳтожларга ёрдам бериш каби хатти-ҳаракатлар одат тусига айланиб, улар инсонларга уйига яхшиликлар келтиришига ишонишади. Яна бир яхши хислат — мухтож, хаста ва ижтимоий ёрдамга этиёжи бор инсонлар холидан хабар олиш ҳам байрамлар арафасида энг улуғ одатларимиздан саналади.

Жиззах вилоятидаги барча  ДХМ ва ФҲДЁ бўлими ходимлари Наврўзи олам кезиб юрган ушбу улуғ кунларда ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга ташриф буюриб уларнинг холидан хабар олишди.

 

 

 

 

Хайрия тадбирларида фуқароларга эҳсонлар улашиш билан бирга давлат хизматларига бўлган эҳтиёжлари ҳам аниқланиб, уларни бартараф этишга кўмаклашиладиган бўлди.


 ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати