Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Жиззахда - Наврўз шукуҳи кезмоқда...

Жиззахда - Наврўз шукуҳи кезмоқда...

Cана : 15-03-2019   /   Жамият, Солиқ хабарлари, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 72

Наврўз янгиланиш ва муроса фасли бўлиб, у оилаларга  ўз мерос ва маданиятларини байрам қилиш, ўтган ўн икки ой ҳақида фикрга чўмиш ҳамда келажакка умид билан боқишга имкон беради.

Дов-дарахт уйғониб, гулга кирмоқда, барг ёзмоқда. Қуёш ердан тафтини аямай нур соча бошлади.  Қир-адирларда энди бўй чўзаётган ўт-ўланни кўзга яқин қилмоқда.

Далалар ҳам яшнаб, кўм-кўк либосга бурканмоқда. Табиатда жонланиш бошланди. Одамлар ҳам ҳаракатга тушиб, азиз меҳмонни кутаётгандек тараддуд кўра бошлади. Бу баҳор дараги, Наврўз яқинлигидан ишорадир.

Жиззах  вилоятида ҳам бугун Бахмалнинг бепоён қир адирларидан   Форишнинг кенг тоғларигача барча-барча жойда баҳор нафаси уфуриб, Наврўз тараддуди бошланиб кетган.

Бу йил вилоятдаги барча маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида ушбу миллий байрамни кенг нишонлаш, халқимизнинг энг қадимий, асл ўзбекона анъана ва қадриятларини намоён этиш, меҳр-мурувват, саховат тадбирларини ҳар қачонгидан кенг кўламда амалга ошириш кўзда тутилган.

Бу тадбирлар март ойининг дастлабки кунларидан вилоятнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари, томорқадан самарали фойдаланиш тадбирлари билан бошланди. Дам олиш кунлари маҳаллаларда умумхалқ ҳашари уюштирилиб, аҳоли, аввало, ўз хонадони атрофи, маҳалласини обод этмоқда, эзгу ниятлар билан кўчат ўтқазмоқда, гул экмоқда. Муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳларда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётир. Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг шахсий таркибидан тузулган ишчи гуруҳлар уйма-уй юриш орқали томорқага экин экиш ишларини ташкил этиб, бу борада аҳолига кўмаклашмоқда. Эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга полиз ва сабзавот уруғи, кўчат тарқатилмоқда.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, хатлов натижасида, Жиззах вилоят бўйича 4-секторга бириктирилган 66 та ҚФЙ ва МФЙларида баҳорги экинларни экиш учун 37657 та хонаданнинг 4379,3 гектар томорқа ер майдони мавжудлиги аниқланди.

Ушбу ер майдонларининг 337,2 гектарига мевазор ва узумлар ва 4045,1 гектарига сабзавот, полиз, картошка ва бошқа экинларни экиш аҳоли талабидан келиб чиқиб, ерларни тайёрлаш ва эртанги экинларни экиш ишлари бошлаб юборилган.

Наврўз байрамининг асосий тантаналари жорий йилнинг 20-март куни Форум мажмуасида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мазкур қутлуғ айёмни ҳар жиҳатдан кўтаринки руҳда кутиб, байрам шодиёналарини пухта тайёргарлик билан нишонлашга қаратилган Жиззах вилоят хокимлигининг чора-тадбирлари дастури тасдиқланган.

Байрам тадбирларида, айниқса, Жиззахликларнинг анъанавий урф одатларини ўз ичига олишига алоҳида эътибор қаратилиб, миллий халқ ўйинлари, баҳор таомлари, либослар намойишига кенг ўрин берилган. Жиззахликҳунармандлар, қандолатчи ва новвойлар томонидан миллий бозор кўринишлари ташкил этилади. Ҳар бир маҳсулотнинг ҳунарманддан бозоргача етиб келиши, яралиши жараёнини бевосита кузатиш имконияти яратилади.

Бир сўз билан айтганда Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожлантириш йилининг Наврўзи вилоятимиз маркази-Жиззах шаҳри, барча туманларида умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланишига ишонамиз!

                                                   Хайрулла Умрзоқов,

         Жиззах вилоят ДСБ бўлим бошлиғи

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!