Хорижий компания Навоий вилоятида қуёш фотоэлектр станциясини қуришга киришди

Улашиш:

«Masdar» компанияси (БАА) Навоий вилоятининг Кармана туманида қуёш фотоэлектр станцияси (ФЭС) қурилишига киришди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.

Қуввати 100 МВт бўлган ФЭС қурилиши лойиҳаси давлат-хусусий шериклиги асосида амалга оширилмоқда. Мазкур электр станциясининг ишга туширилиши жорий йилнинг октябрь ойига режалаштирилган. У қайта тикланадиган энергия манбалари (ҚТЭМ) асосида фаолият юритувчи саноат миқёсидаги илк генерация қилинадиган электр станцияси бўлади.

Қурилиш майдончасида объект қурилиши учун зарур бўлган барча инфратузилма мавжуд.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.