@ADMIN: ЭНДИ СОЛИҚ МАСАЛАСИ ЎЙЛАНТИРМАЙДИ

@ADMIN: ЭНДИ СОЛИҚ МАСАЛАСИ ЎЙЛАНТИРМАЙДИ

Ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасини яратиб, блогерлик қилаётган ҳар бир шахс бу фаолиятни ривожлантириш орқали  даромад манбаини яратиши мумкин. Буни фойдаланувчилар контенти кўп бўлган каналларни юритувчи шахсларга реклама жойлаштириш масаласида мурожаат қилганлар аллақачон билиб олган бўлишлари керак. Аммо уларнинг реклама жойлаштиришдан олган даромадлари Солиқ кодексининг 393-моддасига биноан даромад солиғига тортилиши керак.

Жаҳонгир Тулаков (суратда) Жиззах политехника институтини шу йил тамомлади. Институтга қабул қилинганида ўзининг айтишича, нуқтали телефони ҳам бўлмаган. Талабалик йилларида аста-секин  интернетда ишлашни ва ундан шунчаки фойдаланиш эмас, даромад топиш мумкинлигини ўрганди. Мустақил изланди ва ноутбук сотиб олди. 3-босқич талабаси эканида Talabalarтелеграм каналига асос солди. Канал республикамиз талабалари орасида жуда оммалашди. Ҳозирда канал обуначилари сони 29 мингнафардан ошди. У республика олий ўқув юртлари ўртасида танловлар ўтказишга ҳам улгурди.

Жаҳонгир Тулаковолий тaьлим муaссaсaлaри миқёсидaги энг мукaммaл виртуал қaбулхонa лойиҳaсини ишлаб чиқиб, институтдa aмaлиётгa жорий қилган. Бу борaдa Жиззах политехника институти республикaдa ҳозирги кундa ҳaм етaкчи ҳисоблaнaди.

Албатта, бу ютуқлар ортида Жаҳонгирнинг кечаю кундуз тинимсиз меҳнати бор. Қатор халқаро ва республика миқёсидаги танловларда иштирок этиб, ғолиб бўлган. Иқтидорли талаба олий таълимда эришган ютуқлари ва энергетика соҳасидаги илмий изланишлари учун 2019 йилда Беруний номидаги стипендия соҳиби бўлди.

Қаҳрамонимиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан танишгач, дарҳол тлефонига “Soliq”мобил иловасини юклаб олди. Фаолият манзили бўйича АКТ соҳасида хизмат кўрсатиш – ижтимоий тармоқлардаги фаолият, ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори сифатида рўйхатдан ўтди.

Энди у ўз каналида жойланган рекламалардан олган даромадлари бўйича солиқдан озод. Боиси  юқоридаги қарор билан ижтимоий тармоқлардаги фаолият, яъни ижтимоий тармоқларда хизматларни илгари суриш ва реклама қилиш ҳамда ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори ўзини ўзи банд этган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлса олган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади. Эндиликда фақатгина 2020 йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи (111,5 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўлайди. Бунинг эвазига ўзини ўзи банд қилган фуқаро ҳисобига иш стажи ёзилади. 

-Албатта, мен учун иш стажидан ҳам кўра ўз фаолиятимни қонунийлаштиришим кўпроқ муҳим. Энди интернетдаги фаолиятим қонуний, топганим ҳалол, - дейдиTalabalar канали админстратори Жаҳонгир Тулаков.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.