» » Йўл қоидасини бузганларнинг видеосини юбориш номардликми?

Йўл қоидасини бузганларнинг видеосини юбориш номардликми?

Ўзгаларнинг қоидабузарлигини юбориш масаласида кўпчилик икки қутбга бўлинган. Биринчи томон, буни сотқинлик, номардлик ва одамгарчиликдан йироқ деб ҳисобласа, иккинчи томон буни жамоатчилик назоратининг бир бўғини сифатида кўради ва шу йўл билан йўлларни тартибга келтириш мумкин дейди. Мен иккинчи тоифадагиларданман.

Ўтган йили юртимизда 2 минг 262 киши йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳалок бўлган. Бу қанчалар даҳшатлигини тасаввур қиляпсизми? Агар шу вафот этганлардан бирортаси ўзимизнинг яқин инсонимиз бўлса-чи, деб бир он танамизда ҳис қилиб кўрайлик.

Ўзгаларни ҳурмат қилмайдиган, қоидаларга тупуриб қўйган, йўлларда катта холасининг уйидай юрадиган маданиятсиз ҳайдовчилар кам дейсизми? Ёки пиёдалар айби билан содир бўладиган ЙТҲлар кам эмас.

Йўллардаги ачинарли аҳволни бартараф этиш, ҳайдовчиларда оддий маданият уйғотиш вазифасини фақат давлатнинг зиммасига ташлаб қўйиш нотўғри. Бунга ҳар биримиз масъул бўлишимиз керак. Чунки биз ҳам ерда, шу йўлларда юрамизку, фақат осмонда учиб юрсак ҳам майли эди. Исталган автоҳалокат биз билан содир бўлиши мумкин.

Ривожланган давлатларда айнан жамоатчиликнинг ёрдами билан жамият тарбияланган, маданият шаклланган. Масалан, бизда йўлда ЙПХ ходими йўқми, демак менга ҳамма нарса мумкин, деган тушунча шаклланган. Лекин ғарб мамлакатларида атрофда ҳеч ким бўлмаса ҳам, ҳамма онгли равишда қоидаларга бўйсунишини кўриб, қойил қоламиз.

Шунинг учун, бизда ҳам жамоатчилик назоратини кучайтиришимиз керак. Беписандлик билан қизилда ўтадиган, йўлларда авария ҳолатини юзага келтирадиган ва бошқа қоидаларни қўпол бузган шахслар ҳақида иккиланмасдан хабар бериш керак. Токи ўша қоидабузар кимнидир босиб кетишини кутиш шартмас... Эҳтиётсизлик оқибатида, вазиятдан келиб чиқиб енгилроқ содир этилган бўлса, вазиятга қараш ва холис баҳолаш керак.

Хабар берганларни эса номардликда айблашни йўқотсак яхши бўларди. Энг аввало ҳайдовчининг ўзи қоидани бузмасин, тамом, ҳеч қанақа муаммо, видео, жарима деган нарсалар бўлмайди. Юзхотирчилик қилиб, ҳар йили 2 минг юртдошимиздан айрилиб қолгандан кўра, безбетлик қилиб, вазиятни ўнглаган минг марта яхши!

Хушнудбек ХУДОЙБЕРДИЕВ, ҳуқуқшунос блогер

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

12:23
“Сўғдиёна-W” – “Локомотив-W” жамоасини ўз майдонида янчиб ташлади
11:07
Бу йилги мактаб таътиллари жадвали эълон қилинди
11:01
Бирйўла 10 та ҳудудда коронавирус қайд этилди
10:54
ХТВ ва Қобул Дўсов суди бошланди. Раддия талаби, жавобгар томоннинг фактлари, Дўсов ҳимоясига келган ўқитувчилар
10:47
Президент видеоселектор ўтказди: бу йил қиш совуқ келиши кутилмоқда
10:37
Тарихимиз ҳақида ишланган яна бир фильм премьераси қачон бўлиши маълум қилинди (фото)
09:17
Қашқадарёда мактаб директори ўз жонига қасд қилиб, хатлар ёзиб қолдирди
09:15
ССВ: Ҳар бир ҳудудга «тиббиёт десантлари» сафарбар қилинди
09:14
Суратга олиш, ўйин ўйнаш ва мусиқа тинглаш учун мўлжалланган Sony Xperia 5 II флагмани тақдим этилди
09:01
Шароф Рашидов туманидаги дарс чоғида вафот этган ўқувчи қиз воқеаси: уни аллергия белгилари безовта қилгани айтилди
08:59
Жиззахда 18 ёшли қизнинг қотили олти йилдан сўнг аниқланди
16:02
Ёввойи жониворлар фототанлови: Улар ҳам ҳис-туйғуларини ифода эта олади
15:34
Маданият вазирлиги «карантинни бузган санъаткорлар» масаласида баёнот берди
15:30
Ҳокимларга 10 млн сўмдан мукофот берилди. Мукофот ўрнига «ҳайфсан» олганлари ҳам бор
15:25
Коронавирусдан вафот этган 11 ёшли бола ҳақида маълумот берилди
15:17
Нурмат Отабеков карантин кучайтирилиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР