» » Спорт инсонийликка мос бўлсин!

Спорт инсонийликка мос бўлсин!

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Сим тўсиқ ўралган жанг майдони. Рақиблар бир-бирини куракда турмас сўзлар билан ҳақорат қилмоқда. Ташқаридан “уни янчиб ташла”, деган ҳайқириқлар эшитилади. Ва кутилгандек жанг бошланди. Майдондаги икки мушакдор киши вазифасига кўра бир-бирини юзинг, кўзинг демасдан аёвсиз зарбалар билан “сийлашга” тушди.  

Мулоҳазамизни спорт тури дейишга тил бормас бўлган ММА ҳақида юритмоқчимиз.

Спорт иродани тоблайди, интизом ва мақсад сари етаклайди. У чин маънода соғлом ҳаёт, гўзаллик яратувчиси. Шу ўринда айтганда рақибини аёвсиз уриб-тепиб ғалаба қозониш “санъатини” спорт тури десак бўлармикин? Кимгадир тан жароҳати етказиш, уриб майиб қилиш ва умрига зомин бўлишдек ўйин турини сиз нима деб атаган бўлардингиз?

Ижтимоий тармоқларни кузатсангиз бу спорт эмас вахшийликнинг ўзи эканлигига амин бўласиз. Ачинарлиси, ушбу ўйинда аёлларнинг ҳам иштирок этаётганлиги.     

Рақибларнинг олишуви гўёки қадимги Римда уюштирилган гладиаторлар жангига ўхшайди. Нафсига қул кимсалар томонидан ташкил этилаётган бу каби ўйинлардан инсон зоти қандай ижобий фазилат ўзлаштириши мумкин? Қолаверса, муқаддас динимизда ҳам ҳар қандай зулм, зўровонлик қатъиян ман этилади.

Хуллас, спорт инсонийликка мос бўлсин. Нафис ҳаракатларни ўзига сингдирган бадиий гимнастика, шижоат ва чиройли ҳатти-ҳаракатларни намоён этадиган футбол, хоккей, теннис, сузиш ва бошқа ўйин турлари каби одамлар спортчининг маҳоратидан завқлансин. Иқтидорига таҳсин айтсин.

 

Абдуғаффор АБДУРАҲМОНОВ,

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати

Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси координатори.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:20
Олий Мажлиси қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ишчи гуруҳи билан Жиззах вилоятида бўлди
10:38
Маҳалла олий таълим кўмагида “маданият ўчоғига” айланади
15:32
Жиззахда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини муҳокамаси ўтказилди
11:46
Бугун яшанг, эртага эмас
10:16
Журналистлар 1 ҳафта ичида экологик муаммоларни ёритиш бўйича малака оширади
08:52
Сурхондарёда ҳамширанинг хатоси сабаб 7 синф қиз фалаж бўлиб қолди
08:50
Расул Кушербаев: "Жияним очиқ чуқурчасига тушиб кетиб, ифлос сувдан вафот этган"
08:46
ЕЧЛ. «Реал» ва «Манчестер Сити» яримфиналда, «Ливерпуль» мусобақа билан хайрлашди
08:43
Номаҳрамлар билан СМС орқали гаплашиш
08:42
Ислом Каримовнинг невараси россиялик блогер Амиран Сардаровга турмушга чиқди (видео)
22:37
Бугун ЕЧЛнинг навбатдаги ярим финалчилари номи аниқланади
22:36
“Ювентус”: Роналду ўрнига келадиган юлдуз номи маълум бўлди
22:35
Шифокорлар коронавирусда ўлим хавфини уч баравар оширадиган омилни аниқлашди
22:33
ОЧЛ-2021. Машарипов дастлабки 2 турни ўтказиб юборади
22:31
Йўлда қуш фожиага сабаб бўлди
22:29
Пойтахтимиз Ўзбекистон пойтахтига ўхшасин-да!
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР