Samsung йўлдошли алоқали смартфонлар чиқаради

Samsung йўлдошли алоқали смартфонлар чиқаради

Huawei ва Apple компанияларидан сўнг, Samsung ҳам йўлдошли алоқали смартфонлар ишлаб чиқарувчилар рўйхатига қўшилади. SamMobile ёзишича, Жанубий Корея компанияси илк йўлдошли қурилмаси — Galaxy S23ни тайёрлаяпти.

Фавқулодда вазиятларда қўлланилувчи йўлдошли алоқа Samsung компаниясининг Android 14 да ишловчи қурилмаларида 2023 йилда пайдо бўлади. Корейслар ўз технологиясини ишлаб чиқишадими ёки Google ишланмасидан фойдаланишадими — шуниси номаълум.

Маълумот учун: Huawei йўлдошли алоқали илк смартфони — Mate 50 ни шу йил сентябр ойи бошларида, сал кейинроқ Apple фазо билан боғланувчи iPhone 14 смартфонини тақдим этганди.

скачать dle 12.0


Flag Counter