Электрон хизматлар - Ватан ҳимоячилари учун! (Фото+Видео)

Электрон хизматлар - Ватан ҳимоячилари учун! (Фото+Видео)

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туман Давлат хизматлари маркази ходимлари "Oлмачи" 25931-ҳарбий қисмида ҳарбий хизматчиларга керакли бўлган давлат хизматларини "сайёр" тарзда тақдим этди.

 

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан  ташкил этилган тадбирда ҳарбий хизматчиларга Давлат хизматлари агентлиги фаолияти тўғрисида тушунча берилди.  Айни пайтда ҳарбий қисмда фаолият юритаётган хизматчилар уй-жойни хусусийлаштириш, ипотека кредити олиш учун Фуқароларнинг номида турар жой мавжуд ёки йўқлиги ҳақида маълумотнома олиш, Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш, СТИРни аниқлаш, фарзандларини мактабгача таълим ташкилотларига навбатга қўйиш каби қатор хизматлардан сайёр тартибда фойдаланишди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ташкил этилаётган сайёр хизматлар ҳарбийлар учун айни муддао бўлди, - дейди ҳарбий қисм хотин-қизлар ва ҳарбийларнинг оилалари билан ишлаш бўйича масъули Гулмира Сотволдиева. – Чунки ҳарбийлар ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқароси. Улар ҳам барча қатори давлат хизматларига эҳтиёж сезадилар. Хизматни  ўташ даврида давлат хизматлари марказларига бориб, улар кўп вақт йўқотишаётган эди. Бугунги кўрсатилаётган сайёр хизмат ана шундай хизматчиларнинг муаммоларига барҳам берди.

 

 

 

 

 

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳарбий қисм Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадаси ҳисобланиб, бу ерда катта ҳажмдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, барча замонавий қулайликлар яратилди. 11 январь   куни Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ушбу шароитларни кўздан кечириш учун мазкур бригадада бўлган эди.   

  ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати