Вилоятимизда “Ватанпарварлик ойлиги” давом этмоқда

Улашиш:

Ватан ҳимоячилари кунининг кенг нишонланиши анъанага айланган. Айниқса бир ой мобайнида давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда турли тадбирлар ташкил этилиб, фуқароларимизга шарафли бурчлари ҳақида тушунча бериб борилади.  

Хусусан, “Ватанпарварлик ойлиги” давомида “Ҳарбий-ватанпарварлик карвонлари”нинг таълим муассасаларига ташрифини уюштириш, мактабгача таълим муассасаларининг тайёрлов гуруҳларида “Мен ҳам Ватанимга хизмат қиламан!” мавзусидаги эстафеталар, шунингдек, ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги иншо, сурат, шеър ва амалий санъат ҳамда академик лицейлар ва мактабларда чақирувга тайёрланаётган ўспирин ёшлар ўртасида “Мен албатта ҳарбий бўламан!” танловларини ўтказиш, ёшлар ўртасида, маҳалла, туман, шаҳар вилоят марказларида ватанпарварлик руҳидаги турли акцияларни ташкил этиш, буюк боболаримиз жасоратини ифодаловчи саҳна кўринишларини намойиш қилиш каби кўплаб вазифалар кўзда тутилган.

Вилоят Мудофаа бошқармасининг Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик  руҳида тарбиялаш йўналишида ўтказилган тадбирлари шулар жумласидан. Пахтакор тумани мудофаа ишлари бўлими ташаббуси билан ватанпарварлик ойлиги доирасида Пахтакор туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабидан 45 нафар ўқувчилар 23340 сонли ҳарбий қисмга саёхат уюштирдилар.

25931 ҳарбий кисм тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан "Ким юртига содиқ бўлса, мендурман ўша" шиори остида Жиззах шаҳридаги Сайхон маҳалласидаги мактабгача таълим ташкилотида 20 нафар болажонлар билан ватанпарварлик тадбири ўтказилди. Унда ҳарбий хизматчилар ўзларининг концерт дастурларини намойиш этдилар.

59816 ҳарбий қисм хизматчиларининг фарзандлари Жиззах гарнизони миқёсида ўтказиладиган "ЭНГ ЯХШИ РАССОМ" кўрик танловига тайёргарлик кўриш ва ўз қобилиятларини шакллантириш мақсадида Ёшлар иттифоқи хонасида 5 та ташаббуснинг рассомчилик йўналишида машғулотларда қатнашмоқдалар.

Шу билан бирга Ёшлар иттифоқининг фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлмоқдалар.

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.