Жиззахда давлат хизматлари марказлари 9 ойда 225 мингга яқин хизмат кўрсатди

Жиззахда давлат хизматлари марказлари 9 ойда 225 мингга яқин хизмат кўрсатди

Жорий йилнинг 9 ойида вилоятнинг барча туман (шаҳар) ДХМлари  жами 224.883 та давлат хизматлари кўрсатган бўлиб, шундан 4.368 таси (1,9 %) сайёр тартибда амалга оширилган.

Шу даврда туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари томонидан 4.314 та юридик шахс ва 5.830 та юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари, жами 10.144 та субъектлар давлат рўйхатидан ўтказилган, шундан 289 та (2,8%) тадбиркорлар сайёр тартибда рўйхатдан ўтказилган. Шунингдек, 1628 та тадбиркорлик субъектлари қайта рўйхатдан ўтказилди.

Кўрсатилган давлат хизматлари туман (шаҳар) лар кесимида таҳлил қилинганда, 43.848 та Жиззах шаҳри, 37.669 та Ш.Рашидов, 21.675 та Ғаллаорол, 17.901 та Дўстлик, 17.896та Зомин, 16.257 та Бахмал, 15.620 та Фориш, 12.472 та Пахтакор, 10.210 та Зарбдор, 9.869 та Арнасой, 9.277 та  Мирзачўл, 8.453 та Зафаробод, 3.736 та Янгиобод  туманлари ҳиссасига тўғри келади.

Адлия вазирининг 2020 йил 30 апрелдаги ҳамда Давлат хизматлари агентлигининг буйруқларига асосан, жорий йилнинг 8-10 сентябрь кунлари Арнасой туманининг “Чўлқувар”, Бахмал туманининг “Бахмал”, Зомин туманининг “Даштобод”, Ғаллаорол туманининг “Лалмикор”, Фориш туманининг “Яссикечув” ҳамда Шароф Рашидов туманининг “Умар” қишлоқ фуқаролар йиғинларида 6 та давлат хизматлари марказлари филиаллари фойдаланишга топширилиб, вилоят бўйича жами филиаллар сони 9 тага етказилди.

Филиаллар томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 2.418 та давлат хизматлари кўрсатилиб, шундан Ғаллаорол тумани Қўйтош филиалида 1.595 та, Зомин тумани Даштобод (458 та), Ғаллаорол тумани Лалмикор (137 та), Бахмал тумани Бахмал (81 та), Фориш тумани Дарбоза (53 та), Фориш тумани Яссикечув (35 та), Шароф Рашидов тумани Умар (27 та), Фориш тумани Истиқлол (Омонкелди) (21 та), Арнасой тумани Чўлқувар (11 та) филиаллари ҳиссасига тўғри келади.

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси томонидан “Сирли мижоз” тадбири ўтказиш йўлга қўйилган бўлиб, ўтган давр мобайнида туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларида 37 маротаба “Сирли мижоз” ва 29 маротаба “Рейд” тадбирлар ўтказилган.

Натижасига кўра, 6 нафар ходимга интизомий чоралар кўрилган. Жумладан 2 нафар ходимга нисбатан “ҳайфсан”, 4 нафар ходимга нисбатан жарима интизомий жазолари қўлланилган.

 

Воҳид Эшимов – ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи

скачать dle 12.0


Flag Counter