Москвада терактда айбланаётган 2 шахс 8 ва 14 йилга "кесилди"

Суд Москвада теракт тайёрлашда айбланган икки айбланувчини қаттиқ режимдаги колонияда 14 ва 8 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Тергов давомида Шаҳзод Умматқулов фаолияти Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ террористик деб топилган ташкилот аъзоси эканлиги аниқланди. 2019 йилда у ижтимоий тармоқларда терроризмни оқлайдиган видеони жойлаштирди ва 2020 йил март ойида шериги Билолдин Паттаев билан Суриядаги террористик ташкилотни қўллаб-қувватлаш учун пул ўтказди.
Суриядан келган кураторнинг кўрсатмаси билан Умматқулов 2020 йил ёзида пойтахтда бўлиб ўтган оммавий тадбирда портлатмоқчи эди, аммо хавфсизлик кучлари бунга йўл қўймадилар.
Ўхшаш янгиликлар:

Польшада 18 йиллик қамоқдан сўнг айбсиз деб топилган одамга 3,5 миллион доллар товон пули тўланди
Польшада яшовчи Томаш Коменда 18 йил озодликдан маҳрум қилинган эди. Яқинда унинг айбсизлиги маълум бўлди ва унга деярли 13 миллион злотий (3,5 миллион доллар) тўлаб берилди, дея хабар қилмоқда «РИА Новости».

Жиҳодчилар Франциядаги терактларни оммавий равишда нишонламоқда
Жиҳодчилар 29-октябрь, пайшанба куни Францияда юз берган терактларни ижтимоий тармоқларда оммавий равишда нишонладилар ва ўз тарафдорларини янги ҳужумларни бошлашга чақирдилар.

Суд журналист Прокопьевани терроризмни оқлаш ва тарғиб қилишда айбдор деб топди
Суд Россиянинг Псков областида яшовчи журналист Светлана Прокопьевани терроризмни оқлаш иши бўйича айбдор деб топди.

Боласини 2 йил машинанинг багажида сақлаган аёлга ҳукм ўқилди
Франциялик Роза Мария де Круз икки яшар қизини икки йил давомида машинасининг багажида сақлаб келгани учун беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.
Қолдириладиган изоҳнинг минимал миқдори - 50 та белгидан кам бўлмаслиги керак. Фикрлар модерациядан ўтади