Жиҳодчилар Франциядаги терактларни оммавий равишда нишонламоқда

Улашиш:

 Жиҳодчилар 29-октябрь, пайшанба куни Францияда юз берган терактларни ижтимоий тармоқларда оммавий равишда нишонладилар ва ўз тарафдорларини янги ҳужумларни бошлашга чақирдилар.

Бу ҳақда Daily Mail экстремистларнинг ахборот фаолиятини кузатувчи SITE Intelligence Group’га асосланиб хабар берди.

Ташкилот директори Рита Кацнинг сўзларига кўра, жиҳодчиларнинг бундай онлайн тарзда нишонлашлари анчадан бери кузатилмаган.

Ижтимоий тармоқларда террористик ҳаракатларнинг бундай улкан байрамини эслаш қийин”, – деди у.

Кацнинг сўзларига кўра, бир вақтнинг ўзида бир нечта шаҳарларда содир бўлган террористик ҳужумлар бир неча соат ичида мувофиқлаштирилган бўлиши эҳтимоли кўпроқ бўлиб туюлмоқда, аммо бунга тўғридан-тўғри далил йўқ.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, ҳозирга қадар ҳеч бир террористик гуруҳ ҳужумлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

29 октябрда Францияда бирданига бир нечта қуролли ҳужумлар содир бўлди. Биринчидан, Тунис фуқароси Ниццадаги черков ёнида одамларга пичоқ билан ҳужум қилди. Натижада, уч киши ҳалок бўлди, қурбонлардан бирининг боши кесилди. Ҳозир ҳужумчи касалхонада.

ОАВ маълумотларига кўра, ҳужум пайтида у “Аллоҳу Акбар!” деб бақирган. Ниццада шаҳар ҳокими Кристиан Эстроси воқеани теракт деб атади.

Шундан сўнг, Саудия Арабистонида Жидда шаҳридаги Франция консуллигига ҳужум қилмоқчи бўлган ва қўриқчини ярадор қилган шахснинг ҳибсга олиниши ҳақида маълум бўлди. Ҳужум қилган шахс ҳибсга олинган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.