Хитой дунёнинг биринчи рақамли иқтисодиётига айланади — Путин

Хитой дунёнинг биринчи рақамли иқтисодиётига айланади — Путин

Хитой албатта жаҳоннинг биринчи рақамли иқтисодиётига айланади, АҚШ Хитойнинг тараққиётига тўғаноқ бўла олмайди, деди Россия президенти Владимир Путин бугун ўтказилган Катта матбуот-анжуманида.

АҚШ Хитой тараққиётини ушлаб тура олмайди. Америка буни англаши шарт. Хитой иқтисодиёти харид қобилияти паритети бўйича ҳозир ҳам АҚШ иқтисодиётидан каттароқ. 2035 йил ўтади, 2050 йил келади. Хитой ҳеч истисносиз бошқа кўрсаткичлар бўйича ҳам дунёнинг биринчи иқтисодиётига айланади, таъкидлади Путин.

«АҚШ буни тушуниши керак. Балки тушунгани учун ҳам АҚШ шундай йўл тутаётгандир (Хитой тараққиётини жиловлашга уриняпти — таҳр.). Бу хато», — деди сўзини якунларкан Путин.

скачать dle 12.0


Flag Counter