АҚШ шахдам қадамлар билан СССР йўлидан кетмоқда - Путин

Улашиш:

Бошқа давлатлар билан муносабатларда АҚШ СССР хатоларини такрорламоқда, деди Владимир Путин Санкт-Петербургдаги иқтисодий форумда.

“Империялар муаммоси нимада? Улар ўзларини шунчалик қудратли деб ҳис қилишади-ки, баъзан алоҳида хато ва камчиликларга йўл қўйишга ҳақли деб ҳисоблашади: буларни сотиб оламиз, бошқаларни қўрқитамиз, ана улар билан келишиб оламиз, деб ўйлайди. Лекин аста-секин ана шундай муаммолар йиғилиб, йиғилиб бошқариб бўлмайдиган даражага етади”, -деди Путин.

Россия президенти Америка Қўшма штатлари шахдам қадамлар билан Совет Иттифоқи йўлидан кетаётганини ва унинг ўзи ҳам СССРда туғилганини ва нималар ҳақида гапираётганини яхши билишини таъкидлади. 

Путин айтишига кўра, Вашингтон очиқ-ойдин Россия ривожланишини чеклашга ҳаракат қилмоқда - санкциялар ҳам, Россия ички ишларига аралашишга ҳаракат қилишнинг ҳам сабаби ана шунда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.