2020 йил иқтисодиёт учун энг ёмони бўлди — Путин

Улашиш:

Пандемия туфайли 2020 йил жаҳон иқтисодиёти учун ўтган асрнинг ўрталаридан бери энг ёмон йил бўлди, деди Россия президенти Владимир Путин.
"Ўтган йил Иккинчи Жаҳон уруши тугаганидан бери глобал иқтисодиёт учун энг оғир йил бўлди", деди у инвестиция фаоллигини ошириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишда.
"2020 йилда сайёрамизнинг ЯИМ 3,5 фоизга камайди. Сабаблар объэктив. Бу, авваламбор, эпидемиологик вазият, мажбурий чекловларни киритиш, бу бизнес юритишига, умуман иқтисодий динамикага салбий таъсир кўрсатди", деди Путин.
У кенг кўламли инқироз давлатлардан фавқулодда ечимларни талаб қилганини ҳам эслади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.