» » Саратондан тузалганини нишонлаётган собиқ ҳарбий бахтсиз ҳодиса қурбонига айланди

Саратондан тузалганини нишонлаётган собиқ ҳарбий бахтсиз ҳодиса қурбонига айланди


Буюк Британияда суд саратон касаллигидан тузалганини нишонлаётган пайтда ҳалок бўлган собиқ ҳарбий хизматчининг қотиллиги бўйича ишни кўриб чиқди. Бу ҳақда «Daily Mirror» хабар бермоқда.

Саратон касаллигига гумон қилинганди, аммо охирги тестлар унинг соғлом эканлигини кўрсатди.

2020 йил февраль ойида Aнглиянинг Дербишир графлиги Честерфилд шаҳрида 23 ёшли Жон Роботем ҳалокатли дарддан қутулганини нишонлаш учун ёқтирган қизи ва дўстлари билан тунги клубга боради. У ерда Коннор Роуз исмли кимса ва бошқа кишилар билан жанжаллашиб қолади. Иккаласини ҳам клубдан ҳайдаб чиқаришади. Жанжал муштлашувга айланади. Кўчада Роуз Роботемга ҳужум қилиб, шиша билан унинг юзига уради. Собиқ ҳарбий ҳушидан кетиб, боши билан ерга йиқилади.

Роуз рақиби шунга лойиқлигини айтиб, воқеа жойидан қочиб кетади. Эртаси куни кечқурун Роботем олган жароҳатларидан вафот этади.

Роуз қотилликда айбланмоқда. Гарчи бошида билмасдан одам ўлдириб қўйганини тан олган бўлса-да, энди барча айбловларни рад этмоқда. Суд жараёни давом этмоқда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:16
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси матбуот анжуманида энг кўп қонунбузилиш содир этган ташкилот ҳақида маълумот берилди
09:13
Озода Махмудова Фориш тумани Ухум оилавий поликлиникасида сайёр қабул ўтказди.
09:11
Синф раҳбарларига қўйиладиган талаблар қандай?
09:09
Ўзбекистонда Сиам эгизаклари туғилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди
09:08
Ўзбекистон вертолётлар қатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда
09:07
Шубҳали солиқ операциялари юзасидан Давлат солиқ қўмитаси ахбороти берди
15:15
Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг сайёр қабули ўтказилди
09:31
Тошкент вилоятида ҳокимлик мансабдори пора билан қўлга тушди
09:30
Huawei нархи деярли 3000 “кўкат“ бўлган янги смартфонни намойиш қилди
09:29
Номи ДСҚнинг “қора рўйхати”дан чиққан “Ўзбекистон темир йўллари” баёнот берди
09:16
Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси ишга таклиф этади
17:05
Ўйин: Тошкент телеминораси манзарасини тиклаймиз
14:59
Жиззах шаҳридаги ташқи рекламалар ўрганилди ва камчиликлар бўйича огоҳлантириш берилди
09:39
Янги таҳрирдаги Жиноят кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
09:38
Қотиллик ва босқинчиликда айбланаётган шахс қидирилмоқда
09:37
АҚШда беш кунлик мотам эълон қилинди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР