ДХХ Самарқандда собиқ ҳарбий хизматчини қўлга олди

Улашиш:

Самарқанд шаҳрида собиқ ҳарбий хизматчи фирибгарлик йўли билан пул олаётганда ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, собиқ ҳарбий хизматчи Д.Л. фуқаро Ш.Ж.га 14 500 доллар эвазига ҳарбий қисмга тегишли уй-жойни доимий яшаш учун ордер олиб беришни ваъда қилгани аниқланган.

Департамент ва ДХХ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда собиқ ҳарбий ваъда қилинган пулдан 10 000 долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.