Газ таъминоти корхонаси ходимлари ушланди

Улашиш:

Олтинкўл туманида газ қувурини юқори босимли тармоққа улаб беришни ваъда қилган газ таъминоти корхонаси ходимлари ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Олтинкўлтумангаз» бўлими ходимлари М.А. ва Ж.М.лар фуқаро А.нинг ишончига кириб, унинг «Садда» МФЙ ҳудудидаги хонадонини юқори босимли ер усти газ тармоғига улаб бериш масаласини танишлари ёрдамида ҳал қилиб бериш эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.