Саратондан тузалганини нишонлаётган собиқ ҳарбий бахтсиз ҳодиса қурбонига айланди

Улашиш:

Буюк Британияда суд саратон касаллигидан тузалганини нишонлаётган пайтда ҳалок бўлган собиқ ҳарбий хизматчининг қотиллиги бўйича ишни кўриб чиқди. Бу ҳақда «Daily Mirror» хабар бермоқда.

Саратон касаллигига гумон қилинганди, аммо охирги тестлар унинг соғлом эканлигини кўрсатди.

2020 йил февраль ойида Aнглиянинг Дербишир графлиги Честерфилд шаҳрида 23 ёшли Жон Роботем ҳалокатли дарддан қутулганини нишонлаш учун ёқтирган қизи ва дўстлари билан тунги клубга боради. У ерда Коннор Роуз исмли кимса ва бошқа кишилар билан жанжаллашиб қолади. Иккаласини ҳам клубдан ҳайдаб чиқаришади. Жанжал муштлашувга айланади. Кўчада Роуз Роботемга ҳужум қилиб, шиша билан унинг юзига уради. Собиқ ҳарбий ҳушидан кетиб, боши билан ерга йиқилади.

Роуз рақиби шунга лойиқлигини айтиб, воқеа жойидан қочиб кетади. Эртаси куни кечқурун Роботем олган жароҳатларидан вафот этади.

Роуз қотилликда айбланмоқда. Гарчи бошида билмасдан одам ўлдириб қўйганини тан олган бўлса-да, энди барча айбловларни рад этмоқда. Суд жараёни давом этмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.