Фарғонада аёл интернет орқали катта миқдордаги пулидан айрилди

Фарғонада аёл интернет орқали катта миқдордаги пулидан айрилди

Фарғона шаҳрида интернетда таваккалчиликка асосланадиган ўйинда иштирок этиб, 30 миллион сўм пулларидан айрилган аёл ИИБга мурожаат қилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, А.Г. 2020 йилнинг 28 декабрь куни интернет ижтимоий тармоғи орқали номаълум шахс билан танишиб қолади. Нотаниш шахс аёлнинг ишончига кириб, интернетда ўйналадиган таваккалчиликка асосланадиган ўйин учун алдов йўли билан 30 миллион сўм пулини қўлга киритади.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида аёлни алдаб кетган шахс процессуал тартибда ушланган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.