Самарқандда қиз ўз онасини калтаклаётгани видеоси тарқалди

Самарқандда қиз ўз онасини калтаклаётгани видеоси тарқалди

Ижтимоий тармоқда қиз ўз онасини калтаклаётгани тасвирлари тарқалди. 

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби Жаҳонгир Саъдуллаевга кўра, ҳолат шу йилнинг 14 февраль куни Самарқанд шаҳар, Боғибаланд МФЙда ҳудудида содир бўлган.

Самарқанд шаҳар Имом Восе МФЙда яшовчи, 1965 йилда туғилган Ҳ.Н, Боғибаланд МФЙда яшовчи кенжа қизи 1997 йилда туғилган И.Н.нинг яшаш уйига келиб, у билан ўзаро уй-жой масаласида тортишиб қолиши натижасида она ва бола ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Ҳолат Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБ ходимлари томонидан ҳужжатлаштирилиб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.