Ўзбекистон Темир йўллари: Байрам мунособати билан чегирмалар!!!

Ўзбекистон Темир йўллари: Байрам мунособати билан чегирмалар!!!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-35-сонли Фармонига мувофиқ расмий саналарни нишонлаш даврида фуқароларнинг дам олишлари учун қўшимча шароитлар яратиш ҳамда 2022 йилда дам олиш ва байрам кунларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан мамлакатимизда ички темир йўл йўналишларида 2022 йил 1–4 сентябрь кунлари мамлакатимиз ички йўналишларида йўловчи поездлари тариф қисмидан киритилган чегирмалар жорий этилмоқда:

— Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг тариф қисмидан – 50%;

— Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан – 15%;

— Оилавий бўлиб поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси тақдим этилган ҳолда) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;

— Бир жамоа, гуруҳ бўлиб поездга чиқса (йўриқнома асосида 4 нафар ва ундан ортиқ кишига) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;

— «Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг тариф қисмидан — 10%.

ИЗОҲ: Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилишингиз мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.