» » Калтакни фермер, ҳолвани «Ўздонмаҳсулот» еяверадими?

Калтакни фермер, ҳолвани «Ўздонмаҳсулот» еяверадими?

Фермер хўжаликлари Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида асосий ролни эгаллаши маълум. Шунга қарамай, ҳанузгача улар фаолиятида бир қатор тўсиқлар сақланиб қолмоқда. Бу эса соҳа тараққиётига тушов бўлаётгани нодонга ҳам аён. 

Муаммолар

Ҳуқуқий жиҳатдан фермерлар ўз фаолиятини мустақил олиб бориш ва ўзи етиштирган маҳсулотни эркин, бозор нархларида сотиш ҳуқуқига эга. Бироқ айрим ҳолларда бу ҳуқуқлар қоғозни бежамоқда, холос. Амалиётда эса бунинг акси кўринади. Оқибатда фермер хўжаликларининг шартномавий қарамлиги ҳанузгача сақланиб қолмоқда.

Шартномавий қарамлик нималарда кўринади?

  1. Ер ижараси шартномаси шартлари давлат органлари талаблари билан белгиланади. Бунда фермерлар фойдасига муқобил шартларни киритиш имконияти кескин чекланган.
  2. Фермерларга шартномада белгиланган экинларни экиш ва етиштирилган маҳсулотнинг асосий қисмини давлатга сотиш мажбурияти юклатилади. Яъниким, хоҳласанг – шу, хоҳламасанг – катта кўча!
  3. Етиштирилган маҳсулотни давлат эҳтиёжлари учун сотиш шартномасининг шартлари фермерларга мажбурий юкланиши ва амалда бундай шартномани фермерлар томонидан ўзгартириш ёки бошқача шартлар киритиш имконияти йўқ даржада.
  4. Давлат эҳтиёжлари учун етиштирилган маҳсулотга нарх бозор тамойилларига риоя этмасдан, марказлашган ҳолда маъмурий усулда белгиланади. Бу – дард устига чипқон, деганидир.
  5. Мазкур маҳсулотни сақлаш ва қайта ишлаш жараёнидаги муаммолар ҳам охир-оқибатда фермерлар гарданига юкланадики, фақат бир томон манфаатидан келиб чиқиб тузиладиган бунақа шартномалар ғайриқонуний, дейдиган бирорта мард йўқдек гўё... Ваҳоланки, фермерлар бошини бирлаштириб, улар тўлайдиган бадал эвазига тирикчилик қиладиган амалдорлар кўп. Айтиш мумкинки, керагидан кўп!

Энди, келинг, санаб ўтилган ушбу масалаларни бошоқли дон етиштириш мисолида таҳлил қилишга уриниб кўрамиз.

Маълумки, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер давлатники бўлиб, у узоқ муддатли (30 йилдан 49 йилгача) шартнома асосида фермерларга ижарага берилади. Аслида шартнома икки тарафнинг ўзаро келишуви ҳисобланса-да, фермерлар билан тузиладиган ер ижараси шартномасида давлатнинг хоҳиш иродаси ифода этилади, холос. Фермер ушбу шартларга рози бўлишдан бошқа чораси йўқ (шартнома шартларини минг азобда бажарганига қарамай «ўзи хон, кўланкаси майдон» айрим ҳокимлар томонидан зўрлик билан ерлари олиб қўйилаётган фермерлар масаласи – алоҳида мавзу).

Ерни фермерларга ижарага бериш тартиби белгиланган 2003 йил 30 октябрдаги Ҳукумат қарорида ер ижараси шартномасининг намунавий шакли ҳам келтирилган.

Англадингизки, шартнома шартлари «тепадан» белгиланган.

Иккинчидан, фермерлар етиштириладиган экинларни ҳам мустақил танлай олмайди. Ижарага бериладиган ер олдиндан қандай маҳсулот етиштириш учун мўлжалланганлиги намунавий шартномада ҳам, бошқа эълонларда ҳам аниқ белгилаб қўйилади.

Энг ачинарлиси жиҳати, фермер бошқа экин экса, шартнома бекор қилинади.

Энди мардона тан олайлик: фермер бозор талаблари асосида эмас, маъмурий буйруқбозлик асосида фаолият олиб бормаяптими?!

Кейинги муаммо етиштирилган маҳсулотларни давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериш шартномаси тузилишида бўлиб, унда ҳам фермернинг хоҳиш иродаси билан ҳисоблашилмайди.

Давлат режа-топшириқни белгилаб беради, фермер уни бажариши шарт. Йил давомида меҳнат қилган фермерлар билан якуний ҳисоб-китоб қилиш йилнинг охирида (2020 йил 31 декабрь) амалга оширилиши эса, уларнинг иқтисодий аҳволини оғирлаштириб қўяди.

Давлат эҳтиёжлари учун етиштирилган маҳсулот нархини белгилашдаги муаммоларни-ку, айтманг, айтманг...

Бизда дон арзонми?

Ниҳоят, нархни бозор тамойиллари асосида белгилаш бўйича дастлабки қадамлар кўйилмоқда. Хусусан, Президентнинг 2020 йил 6 мартдаги «Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, жорий йил ҳосилидан бошлаб давлат буюртмаси асосида бошоқли дон етиштириш амалиёти ва 2021 йил ҳосилидан давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиёти, яъни давлат хариди тўлиқ бекор қилинади.

Давлат хариди ўрнига фермер етиштирган ғалла биржа орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар билан эркин нархларда сотилиши белгиланган.

Амалдаги ҳолатни кузатсак, давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинадиган маҳсулот нархи бозор нархи асосида белгиланиши умумий қоида сифатида кўрилса, амалда нархлар Ҳукумат қарори билан бозордаги реал нархлардан жиддий фарқ қиладиган даражада белгилаб қўйилган. Бу эса фермерларнинг жиддий зиён кўришига сабаб бўлмоқда.

Хусусан, 2020 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинадиган бошоқли дон нархлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 июндаги «2020 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан белгиланган. Унга кўра, 1-синф қаттиқ буғдой, яъни энг сара маҳсулот, нархи 1 тонна учун 2.543.180, 3-синф юмшоқ (етиштириладиган буғдойнинг асосий қисми шу синфга мос келади) буғдой нархи эса 1.555.000 сўм етиб белгиланди.

Шу ўринда, 2020 йил дон маҳсулотларининг дунё ва ички бозордаги нархларини солиштирсак, юқоридаги нарх бозор нархидан бирмунча паст экани кўринади. Жумладан, https://grainsprices.com/article/15500 сайти маълумотларига кўра, Украинанинг энг арзон озиқабоп буғдойи нархи 1 тонна учун 187 АҚШ доллар, яъни сўмда тахминан 1.921.000 сўм, Россиянинг 3-синф буғдойи эса 1 тоннаси 200 АҚШ доллари, яъни сўмда 2.055.000 сўмдан сотилмоқда.

Ички бозорда эса (товар хомашё биржасида) Ҳукумат қарори қабул қилинган даврга мос 2020 йилнинг 11-15 май кунларида 3-синф буғдой ўртача нархи (1 тонна учун) 2.854.454 сўм, айнан ҳосил йиғиштирилиб олинаётган пайтга мос 15-19 июнь кунлари эса 3-синф буғдой 2.544.043 сўм нархда сотилган.

Кўринадики, Ҳукумат белгилаган нарх ва бозор нархи ўртасида тахминан (1 тонна учун) 1 млн. сўм фарқ бор. Албатта, бундай ҳолатда фермер ўз меҳнати натижаси етарли баҳоланмаганлигидан норози бўлиши, бу эса ишлаб чиқариш самарадорлигига салбий таъсир этиши тайин.

«Ўздонмаҳсулот» қачон фермерга қайишади?

Давлат эҳтиёжлари учун етиштириладиган бошоқли дон маҳсулотлари бўйича давлатнинг тижорий агенти бўлган «Ўздонмаҳсулот» давлат акциядорлик компанияси (ДАК) ва унинг тизимидаги суистеьмолчиликлар оддий ҳолга айлангандек гўё. Буни оддий статистикадан ҳам кўриш мумкин.

Бош прокуратурамаълумотларига кўра, 2017—2019 йиллар ва 2020 йилнинг саккиз ойида «Ўздонмаҳсулот» ДАК ва унинг қуйи тизимидаги мансабдор шахсларига нисбатан 93 та жиноят иши қўзғатилган. Шундан 78 таси қонуний баҳо бериш учун судга юборилган бўлиб, суд ҳукми билан 175 нафар мансабдор шахслари (164 таси ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, 4 таси ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, 6 таси пора олиш, 1 та бошқа жиноятларни содир этганжавобгарликка тортилган. Улар томонидан давлат ва жамият манфаатларига етказилган зарар миқдори 146 749 100 млн. сўм экани айтилади.

Жавобгарликка тортилган 175 нафар ходимни улар эгаллаб турган лавозимлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, ушбу даврда компаниянинг ўзида та, Донни қайта ишлаш заводлари (АЖлар) ва дон қабул қилиш шахобчаларидан – 29  нафар раҳбар, 19 та бош ҳисобчи ва ҳисобчи, та иқтисодчи, 28 та омбор мудири, та лаборант, та дон қабул қилиш шахобчаси мудири, 85 та бошқа ходимлар ташкил этади. Қисқаси, жиноий жавобгарликка тортилганларнинг аксарияти «ёғли жой»ни эгаллаган муттаҳамлар экани ойдинлашади.

Жавобгарликка тортилган 175 нафар соҳа ходимларининг хизмат мавқеи нуқтаи назаридан таҳлил қиладиган бўлсак, республикаси миқёсидаги ходимлар та, вилоят миқёсидаги ходимлар та, туман (шаҳар) миқёсидаги ходимлар 164 тани ташкил этади.

Амалиётда «Ўздонмаҳсулот» тизими корхоналари бошоқли дон қабул қилишда дон махсулотларини асоссиз равишда паст навда қабул қилиш, тарозидан уриб қолиш, топширилаётган дон маҳсулотларидан чегирмаларни меъёрдан кўп миқдорда олиб қолиш ҳолатлари учрайди.

Донни йиғиш пайтида «Ўзагросервис» АЖ корхоналари томонидан экилган бошоқли дон махсулотларини контрактация шартномасида назарда тутилган ҳажмини йиғиб олиб, ортиқча қисми қолдириб кетилиши оқибатида экилган бошоқли дон махсулоти асоссиз равишда нобуд бўлади.

Бу муаммоларнинг барчаси, фермерлар фаолияти самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.

Ечим борми?

Ушбу муаммоларнинг ечими соҳага бозор тамойилларини кенг жорий этиш, бошоқли дон етиштиришда давлат эҳтиёжлари учун сотиб олиш тизими бекор қилишдир. Қишлоқ хўжалигида ушбу ислоҳотларнинг амалга оширилиши фермернинг манфаатдорлиги ўсишига ва бу орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлар кўпайишига олиб келади. Бу эса фермернинг косаси орқаради, деганидир.

Маҳкам Эргашев,
тадқиқотчи

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:03
Қоидабузарлигини TikTok аккаунтига жойлаб мақтанган эрка ўғил жаримага тортилди
13:02
«Telegram»да янгилик! Энди изоҳлар қолдириш мумкин
13:00
Тошкентда депутат қўлга олинди
12:50
Қўшалоқ байрам муборак бўлсин, Улуғбек Мирзаев
13:07
1 октябрдан алкоголь маҳсулотлари нархи ошади
12:56
Одам савдоси: сотилган тақдирлар
09:46
“Авифавир” препаратини қаердан, неча сўмга олса бўлади?
09:37
Энди “Бўри”га ким овоз беради?
09:29
Ўзбекистонда магистратура имтиҳон жавоблари нега кечикаётганлиги тўғрисида изоҳ берилди
09:27
Суперлиганинг 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди
09:26
Нурмат Отабеков: «Бу эпидемик мавсумда COVID-19 билан қайта касалланиш эҳтимоли йўқ»
09:25
Петр Чехни ҳайратда қолдирган ва 6 йил аввал ишсиз юрган «Челси»нинг янги дарвозабони Эдуард Менди ҳақида
09:23
Ўзбекистонда 99% бензин четдан импорт қилинмоқда
09:22
Йўловчи ташиш тақиқланганини айтиб тамагирлик қилиб юрган шахс ушланди
09:21
Ўзбекистон фуқаролигини олишда ўзбек тилидан имтиҳон топширилади. Имтиҳон пулли бўлади
09:20
Қувайтнинг янги амири маълум бўлди: мамлакатда 40 кун мотам
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР