Тадбиркорларга 554 миллион сўм ҳақдорликлари ундириб берилди

Улашиш:

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига бўлган эътибор, уларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш биринчи галдаги вазифалардан бири эканлигини эътироф этиш жоиз.

Жиззах шаҳар адлия бўлими томонидан бу борада самарали ишлар амалга оширилди.

Жумладан, "Шижоатли Шохжахон" фермер хўжалиги раҳбари Ш.Қосимовнинг “JIZZAX AGROKIMYOHIMOYA” HAJ Шароф Рашидов туман унитар корхонаси томонидан етказиб берилмаган маҳсулот бўйича қарздорликни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати юзасидан ўрганиш олиб борилди. Ўтказилган мониторинг натижасида яна 41 та фермер хўжаликларининг корхонадан ҳақдорлиги борлиги аниқланди. Шунга кўра, етказиб берилмаган маҳсулот учун жами 554 млн. 74 минг сўм қарздорликни ундириш юзасидан Жиззах туманлараро иқтисодий судига фермер хўжаликлари манфаатида даъво аризалар киритилиб, жами 554 млн. 74 минг сўм қарздорлик корхонадан фермер хўжаликлари фойдасига ундирилиши таъминланди.

Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркорлар Р.Ғофуров, Х.Мирзаев ва А.Мирзаевларга Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан жами 92 млн. 549 минг 866 сўм зарар етказилганлиги аниқланиб, мазкур холат юзасидан Жиззах туманлараро иқтисодий судига киритилган 3 та даъво аризалари асосида етказилган зарарлар тўлиқ қопланишига эришилди.

Тадбиркор ва ишбилармон юртдошларимизнинг ўз йўналишлари бўйича самарали натижаларга эришиши улар манфаатларининг ҳуқуқий асосларига боғлиқ албатта.

Шерзод Қайнаров

Жиззах шаҳар адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.