Жиззахда Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлар ҳуқуқларини бузган мансабдорга чоралар кўрилмоқда

Улашиш:

Президент ҳузуридаги Бизнес-омбудсман девонига (Жиззахдаги ходимларнинг иш юритувига) Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларидан 2020 йилда келиб тушган 280 та мурожаатларнинг 278 таси ҳал этилди.

Шундан, 138 та мурожаатлар қаноатлантирилди, 140 та мурожаатлар юзасидан тадбиркорларга амалдаги қонунчилик тартиблари бўйича тушунтиришлар берилди.

Мурожаатлар ҳамда таҳлиллар асосида тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан давлат органларига 299 та таъсир чоралари қўлланилди (39 та тақдимномалар, 66 та маъмурий баённомалар, 18 та даъво аризалар ва шикоятлар, 8 та хулосалар, 1 та огоҳнома, мансабдор шахсларга нисбатан 134 та интизомий чоралар кўрилди, 11 нафари лавозимидан озод этилди, давлат органларининг 22 та ноқонуний қарорлар бекор қилинди).

Шу билан бирга, 1 736 288 900 сўм миқдоридаги тадбиркорларга тўланмаган маблағ ундирилди, тадбиркордан ортиқча ундирилган 857 884 560 сўм маблағ қайтарилди, 155 202 496 млн. сўм маблағ ҳисобдан чиқарилди,
224,7 гектар ер майдони ва бино иншоотлар ажратиб берилди, 4 851 000 000 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратиди, тадбиркорнинг 70 млрд сўмдан ортиқ мулкка бўлган ҳуқуқи судда ҳимоя қилиниб, тикланди ҳамда қонун хужжатларини такомиллаштириш юзасидан 54 та таклифлар ишлаб чиқилди ва бошқа ишлар амалга оширилди.

Мисол учун, “Begali trans servis” МЧЖ раҳбари М.Хаққуловнинг, Зарбдор туман ҳокимлиги томонидан 2019 йилда расмийлаштирилган шартномалар бўйича “Begali trans servis” МЧЖ томонидан пахта терими мавсуми давомида кўрсатилган умумий қиймати 1 126 415 000 сўмлик транспорт хизматлари учун қарздорлик тўлаб берилмаётганидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш натижаси бўйича, Президент ҳузуридаги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан Зомин туманлараро Иқтисодий судига 13.02.2020 йилда жавобгар Зарбдор туман ҳокимлигидан, даъвогар “Begali trans servis” МЧЖ фойдасига бажарилган ишлар учун юзага келган асосий қарзни ундириш тўғрисида даъво аризаси киритилиб, судда тадбиркорнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди ҳамда даъво ариза қаноатлантирилиши таъминланди.

Шунингдек, Бизнес-Омбудсман Д.С.Касимов томонидан “Tianshan Industries” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона фаолияти жойига борган ҳолда ўрганилганда, корхона директори О.Мирзаевнинг, қўшма корхонага Фориш туманининг “Эгизбулоқ” МФЙ ҳудудидан энергия тежовчи оҳак ишлаб чиқариш заводи қурилиши учун 6 гектар яйлов ер майдони ажратилишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат бўйича, Бизнес-омбудсман томонидан кўрсатилган амалий ёрдам натижасига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан корхонага
6 гектар ер майдони ажратиб берилиши таъминланди.

Жиззах шаҳрида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Соатов Мусурмонқулнинг Мажбурий ижро бюросининг Жиззах шаҳар бўлими ва “Жиззах марказий деҳқон” бозори МЧЖ ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганишда, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 20.03.2019 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар “Кўк бозор қурилиш сервис” қурилиш дирекциясининг якка тартибдаги тадбиркор Соатов Мусурмонқулдан бўлган 610 288 900 сўм қарздорлиги таъсисчи жавобгар “Жиззах марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамиятидан якка тартибдаги тадбиркор Соатов Мусурмонқул фойдасига ундирилиши белгиланганлиги, бироқ, бюро органлари томонидан суд қарори ижроси таъминланмаётганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан, вакил томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига киритилган тақдимнома натижасига кўра, тадбиркорга 610 288 900 сўм миқдоридаги қарздорлик ундириб берилиши таъминланди.

Бундан ташқари, Бухоро вилоятида фаолият юритаётган “Buxoro naslchilik xo’jaligi” МЧЖ раҳбари А.Асадовнинг Дўстлик туман ҳокими томонидан ўтказилган аукцион ғолиблиги бўйича расмийлаштирилган шартномани имзолашдан бош тортаётганидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида, жамият раҳбари А.Асадов 13.07.2020 йилда “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ўтказилган аукционда қатнашиб, аукционда Жиззах вилояти Дўстлик тумани, “Олтин водий” ҚФЙда жойлашган “Автотранспорт боғламаси” биносига жами 1 000 000 000 сўм инвестиция киритиш шарти билан савдо ғолиби бўлганлиги, бу тўғрисида, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан 16.07.2020 йилда электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги DA 053-025125-сонли баённома расмийлаштирилганлиги, шунга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси томонидан 21.07.2020 йилда Дўстлик туман ҳокимлигига ушбу объект бўйича 3 нусхада тайёрланган олди-сотди шартномасини қисқа муддатда имзолаб беришни сўраб хат юборилиб, ҳужжат алмашиш йўли билан имзолаш сўралган бўлсада, Дўстлик туман ҳокимлиги томонидан шартнома имзолашдан бош тортилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, вакил томонидан Жиззах вилоят ҳокимлигига  Дўстлик туман ҳокими томонидан шартнома имзоланишини таъминлаш тўғрисида тақдимнома киритилди. Натижасига кўра, Дўстлик туман ҳокими томонидан шартнома имзоланиши, тадбиркорнинг ҳуқуқи ҳимоя қилиниши таъминланди.

Вакил девони ходимлари аралашувидан сўнг тадбиркорларнинг фаолияти учун 4 851 000 000 сўм кредит маблағи ажратилди.

Мисол учун, вакил Д.С.Касимов томонидан Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида ўтказилган сайёр қабулда Шароф Рашидов туманидаги “Қувноқ дўмбоқчалар” НМТМ раҳбари М.Дўсматованинг ХАБ “Трастбанк” Жиззах филиали ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиш жараёнида, девон ходимларининг қонуний аралашуви билан,“Қувноқ дўмбоқчалар” НМТМга банк филиали томонидан 2 421 000 000 сўм миқдоридаги маблағ ажратиб берилиши таъминланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.