ИИББ профессионал фирибгар қурбонларини изламоқда. У “Ғофур Ғулом” боғида аттракционлар ўрнатиб беришни ваъда қилган

ИИББ профессионал фирибгар қурбонларини изламоқда. У “Ғофур Ғулом” боғида аттракционлар ўрнатиб беришни ваъда қилган

ИИББ профессионал фирибгар қурбонларини изламоқда. Эркак 60 минг долларни ўзлаштириб олгани учун ушланган. 

“40 ёшли Жаҳонгир Н. 37 ёшли Бобурга қўшма бизнесни ташкил этиш ва инвестиция лойиҳасига пул тикишни таклиф қилган. Гап янги аттракционлар сотиб олиш ва Тошкентдаги Ғофур Ғулом боғи ҳудудида ўрнатиш ҳақида борган", - дея қайд этмоқда ҳуқуқ-тартибот идораси.

Бунинг учун Бобур Жаҳонгирга 60 минг доллар берган, аммо у маблағни олгач, ваъдасини бажармаган ва пулларни сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноий кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) 4 қисми бўйича иш очилган.

Бу қилмиши учун эркак БҲМнинг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача жаримага тортилиши ёки саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Агарда сиз ушбу шахснинг ҳаракатларидан жабрланган бўлсангиз, 102, +99899 862-02-00, +99898 121-35-30 телефон рақамлари орқали мурожаат қилинг.