Сурхондарёда фирибгар «куёв» ушланган

Улашиш:

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан Сурхондарё вилоятида никоҳ билан фирибгарлик қилган шахс ушланган. Эркак бўлғуси келиндан 100 миллион сўмни олишга улгурган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“5 октябрь куни Шеробод тумани”Қўрғон” маҳалласида яшовчи қиз Ички ишлар идорасига ариза билан мурожаат қилиб, шу туманда яшовчи Шавоҳир исмли шахс унга уйланишни ваъда қилиб, 2019 йилдан бошлаб 100 миллион сўмлик мулкини қўлга киритганини маълум қилган”, - дея   қайд этмоқда ИИВ.

Жавоҳирга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмининг "а" банди (йирик миқдордаги фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Ушбу ҳуқуқбузарлик учун қуйидаги жазо турларидан бири қўлланилади:

  • БҲМнинг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача жарима;

  • икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

  • беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.