Экологик партияси Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди

Экологик партияси Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди.

Жиззах шаҳридаги “Давлат хизматлари маркази”да ташкил этилган Конференцияда Ўзбекистон Экологик партияси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тиркашева Муқаддас, Жиззах ВХТБга карашли «Умид» мактаб-интернати директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенат аъзоси Суярова Санобар, Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилоят Кенгаши раиси Раҳмонқулов Акром, туман (шаҳар) партия ташкилотлари раислари ва делегатлар, партиядан сайланган депутатлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари III Съездига Жиззах вилояти партия ташкилотидан делегатлар сайлаб овозга қўйиб тасдиқланди, тадбир якунида конференция қарори қабул қилиниб, қарор лойиҳаси шу жойнинг ўзида овозга қўйилиб бир овоздан маъқулланди.