Меҳрибонлик уйи фойдасига алимент ундирилди

Меҳрибонлик уйи фойдасига алимент ундирилди

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро Бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан ўтган 2020-2021 йил давомида ажрашиш ёқасида турган ва оилавий тушунмовчиликлар сабабли бир-бири билан яшамаётган, суд қарорига асосан бўлим иш юритувида алимент ундирувчи ва қарздор бўлган 200 дан ортиқ оилалар ярашувига эришилди. Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонуннинг 40-модда 1-қисмига асосан ижро иши тамомланишига эришилди.

Аммо шу билан бир қаторда бола таъминоти учун тўланиши лозим бўлган алимент тўловларини тўлашдан бош тортиб келаётган қарздорлар ҳам мавжуд. Мисол учун 16.06.2014 йил кунги ижро ҳужжатига асосан А.П.Хлебушкина номидаги 22-сонли меҳрибонлик уйи фойдасига М.Т дан 3 нафар фарзанди учун алимент тўловларини тўлашдан қасддан бош тортиб келган ҳамда ҳозирги кунга қадар қарздорлик суммаси 40 838 220 сўмни ташкил этган.  16.02.2022 йилдаги ЖИБ Жиззах шаҳар судининг қарорига асосан қарздорга МЖтКнинг 474-1 қисмига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди шу билан бир қаторда қарздорлик суммаси тўлиқ ундирилиб, ундирувчига ўтказиб берилиши таъминланди

Яна бир мисол 24.06.2015 йилдаги ижро иши бўйича қарздор А.К.дан ундирувчи Россия Федерацияси фуқароси фойдасига 17 591 625 сўм пул маблағлари ундирилиб “Ўзбекистон почтаси” орқали ундирувчининг Россия Федерациясидаги яшаш манзилига юборилиши таъминланди.