Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати брифингда “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” йўналишида ахборот берилди

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати брифингда “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” йўналишида ахборот берилди

Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси ва унинг шаҳар-туман инспекциялари ходимлари томонидан “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” тамойилига кўра янгича – “тадбиркорбай” тизими асосида манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан “Солиқчи – кўмакчи” тамойили доирасида амалга ошириладиган ишлар самарадорлигини таъминлаш ва келгусидаги режаларни белгилаб олиш мақсадида 4 босқич ва 9 та йўналишда тадбиркорларга тизимли кўмак кўрсатиш йўлга қўйилган.

“Ҳаракатлар режаси”га мувофиқ жорий 2022 йил давомида 7360 та тадбиркорлик субъектига амалий ёрдам берилди.

Жумладан, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили доирасида солиқ турлари бўйича 270 та субъектнинг 84 257,0 (саксон тўрт милиярд икки юз эллик етти миллион) сўмлик мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилди.

2812 та субъектнинг 14 691,0 (ун тўрт милиард олти юз тўқсон бир минг) сўмлик солиқ мажбуриятлари уларнинг дебитор қарздорликлари ҳисобидан ундирилиши ҳал этилди.

Вақтинчалик молиявий қийинчиликка учраган 99 та корхонанинг 838,8 (саккиз юз ўттиз саккиз миллион) сўм  солиқ қарзи тўлов муддатлари узайтирилди.

Ортиқча харажатлар ва қонун бузилишларидан сақлаш мақсадида 3261 та тадбиркорга ҳисобот тўлдириш ва топширишга кўмаклашилди.

Фаолият туридан келиб чиқиб, 1900 та янги иш бошлаган тадбиркорлик субъектига оптимал солиқ режимини танлашда амалий ёрдам кўрсатилди.

Солиқ қарзи тўғрисида маълумот сўраб мурожаат қилган 450 та, шахсий карточкадан кўчирма сўраб мурожаат қилган 312 та тадбиркорлик субъектларига маълумотнома тақдим этилди.

Тадбиркорлик субъектларига солиқ органлари фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзасидан ҳам ёрдам берилмоқда. Хусусан, айланма маблағга муҳтож бўлган 5 та хўжалик субъектига 1 030,0 млн.сўм кредит олинишига кўмаклашилди.

Шунингдек, тадбиркорларнинг активларини ҳисобга олишнинг янги механизми - “E-актив” автоматлаштирилган ахборот тизими бўлиб, ушбу тизим солиқ органларига асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурслар ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш, уларнинг ҳаракатини масофадан ҳисобга олиш, ҳар бир омбор кесимида кирим-чиқим қилинган ёки қолдиқ товарлар рўйхатини шакллантириш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, ҚҚС тўловчилар ва устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган юридик шахслар жорий йилнинг январидан “E-актив” ахборот тизимидан фойдаланиши мажбурий ҳисобланади. 

Шунингдек, 983 та “E-актив” автоматлаштирилган ахборот тизимидан қандай фойдаланиш тартиби юзасидан тушунчалар берилди.

Учинчи тизим эса ижара муносабатларининг янги тизими - “Е-ижара” бўлиб, юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижара шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш учун “Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш” “E-ижара” электрон хизмати яратилиб, хозирги кунга қадар 1900 та тадбиркорлик субьектлариги “ijara.soliq.uz” дастури орқали ҳисобга қўйилишида кўмаклашилди.

скачать dle 12.0


Flag Counter