Жиззахдаги заводда хитойлик эркак кучукни оловда куйдирди

Жиззахдаги заводда хитойлик эркак кучукни оловда куйдирди

Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги заводда ҳайвонлар тириклайин куйдирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Таъкидланишича, ҳолат Зафаробод тумани Чимқўрғон ҚФЙда жойлашган цемент заводида содир бўлган. ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, мазкур ҳолатни содир этган шахс Хитойда туғилгани, ўзбек–хитой қўшма корхонасида механизатор бўлиб ишловчи Ман Минг экани аниқланган.

Фото: Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳодимлари томонидан Ман Мингнинг ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлгани сабабли унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасида (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) кўрсатилган хуқуқбузарликни содир этгани туфайли маъмурий баённома расмийлаштирилган.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter