Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида ўн саккизта масала кўрилди

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида ўн саккизта масала кўрилди

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси ўтказилди.

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди.

Сессия бошида, сектор раҳбарлари вилоят ҳокими Эргаш Салиев,  вилоят прокурори Исламджан Эргашходжаев,  вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров ва вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Бекзод Ташпулатовнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга ошираётган ишлари бўйича ҳисоботлари ва вилоят ИИБ, вилоят солиқ бошқармаси раҳбарлари ушбу ҳисобот билан биргаликда сессия кун тартибидаги тааллуқли масалалар бўйича ҳам ҳисобот тингланди.

2022–2026 йилларга мўлжалланган "Янги Ўзбекистон"нинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”га доир вилоят дастурининг ижроси бўйича вилоят ҳокими ўринбосарларининг вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, янги иш ўринлари барпо этиш бўйича, инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурлари, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ижроси ҳамда вилоятда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг ижроси тўғрисида ҳам ахборотлари эшитилди.

Сессия кун тартибидан 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясида белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши ҳолати Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича вилоятда ёшларга оид давлат сиёсатини ижросини таъминлашга оид амалга оширилётган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси, вилоят маҳаллий бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши бўйича вилоят Давлат молиявий назорат бошқармаси бошлиғининг ахбороти ва Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш бўйича тақдимот материалларини кўриб чиқиш ва мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказиш тўғрисидаги ахборотлари ўрин олди.

2023 йилда вилоят “Иссиқлик манбаи” ДУК тасарруфидаги қозонхоналарни мукаммал таъмирлаш, қайта реконструкция ва модернизация қилиш ҳамда қозонхоналар қуриш манзилли рўйхатни тасдиқлаш бўйича вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Ичимлик суви таъминоти объектларининг аниқлаштирилган параметрларини тасдиқлаш бўйича "Жиззах сув таъминоти" МЧЖ директори, вилоят ҳокими ўринбосарларининг чорак якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичлари бажарилишининг якуний натижалари бўйича ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги “2022 – 2026 йилларда Жиззах вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий –иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора –тадбирлар тўғрисида”ги 213 – сон қарори ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлили гуруҳи раҳбари маълумот бериб ўтишди.  

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳақида вилоят ҳокимлиги ижро назорати бўлими мудири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси ҳақида вилоят ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш котибияти мудири, вилоятда 2023 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тўғрисида вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг фаолияти ҳамда айрим депутатларининг ваколатини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида-Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссия раиси ахборот беришди. Якунда вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғидаги қарорлари тасдиқланиб, вилоят маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш масаласи кўриб чиқилди.

Сессияда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳам матбуот анжумани ташкил этилиб, саволларга жавоб берилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати