Ўзбекистонда интернет-дўконлар учун иккита солиқ бўйича ставкалар пасайтирилди

Ўзбекистонда интернет-дўконлар учун иккита солиқ бўйича ставкалар пасайтирилди

Ўзбекистон Солиқ кодексига интернет-дўконлар учун иккита солиқнинг пасайтирилган ставкаларини белгиловчи ўзгартиришлар киритилди.

Гап товарларнинг ёки хизматларнинг электрон савдосини амалга оширувчи электрон тижорат субъектлар ҳақида бормоқда.

Энди улар учун айланма солиқ ставкаси 2 фоизни, даромад солиғи ставкаси эса 7,5 фоизни ташкил қилади. Илгари 4 ва 20 фоиз эди.

Илгари ҳам онлайн-дўконлар учун пасайтирилган ставкалар бор эди, аммо бу учун компаниялар электрон тижорат субъектларининг миллий реестрига киритилиши керак эди. Энди бу шарт олиб ташланди.

Бу ўзгаришлар мамлакатда электрон тижорат ривожига ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.