Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган норезидентларнинг даромадларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари

Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган норезидентларнинг даромадларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари

Ўзбекистон Республикасидаги норезидент доимий муассасасининг умумий хусусиятлари қуйидагича:

чет эл юридик шахси Ўзбекистон Республикасидаги тадбиркорлик фаолиятини тўлиқ ёки қисман амалга ошириш учун доимий фаолият жойи мавжудлиги;                        

чет эл юридик шахсни ходимларининг Ўзбекистонда бўлиш даврийлиги.

Доимий муассасани ҳисобга қўйиш учун нима қилиш лозим?

Доимий муассаса, фаолиятни амалга ошириш бошланган кундан эътиборан  бир юз саксон уч календар кундан кечиктирмай солиқ органига солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани тақдим этиши шарт.Агар бир юз саксон уч календар кундан ортиқ муддатга шартнома тузган бўлса, солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза мазкур фаолиятни амалга ошириш бошланган санадан ўттиз календар кундан кечиктирмай солиқ органига тақдим этилади.           

Доимий муассасага солиқ солишнинг хусусиятлари 

Доимий муассасаса ташкил топганда солиқ мажбуриятлари норезидент томонидан мустақил бажарилади

Фойда солиғи 15% миқдорда, соф фойдага солинадиган солиқ (дивидендга) 10% миқдорда;

Ижтимоий солиқ меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 12% миқдорида;

Ходимларнинг ойлик маошларидан:

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 12% миқдорида;

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия бадаллари (ШЖПБ)0,1%.

Доимий муассаса ўз ходимлари кесимида иш берувчи сифатида солиқ агенти ҳисобланади, яъни ходимларнинг ойлигидан тегишли солиқ тўловларини ушлаб қолиб, бюджетга тўлаб беради.

Қўшилган қиймат солиғи 15% миқдорида;

Аксиз солиғи - аксизости товарлар (хизматдар) бўйича солиқ ставкалари Солиқ кодексининг 2891, 2892 ва 2893-моддаларида белгиланган.

Мол-мулк солиғи, Нотурар объектлар- 1,5%, Норматив муддатларда қўрилиши тугалланмаган объектларга нисбатан- 3%, Алоҳида тоифадаги мулклар учун - 0,5% (сақлашдаги кўчмас мулк объектлари, темир йўллар,магистрал ва бошқалар).

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ– белгиланган лимит доирасида ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сув ресурслари учун солиқ ставкалари мутлақ миқдорда бир куб метр учун солиқ ставкалари Солиқ кодексининг 445-моддасида белгиланган.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ – фойдали қазилмалар гуруҳисолиқ кесимида ставкалари Солиқ кодексининг 452-моддасида белгиланган.

Норезидент даромади таркибига нималар киради?

1) фақат ташқи савдо операцияларини амалга оширувчи шахс номидан ва унинг манфаатларини кўзлаб амалга оширилган ҳамда фақат Ўзбекистон Республикасида товар сотиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товар олиб кириш билан боғлиқ ташқи савдо операцияларидан олинган даромадлар.

2) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар (СКнинг 351-модда иккинчи қисмида кўрсатилган даромадлар мустансно).

Солиқни кимлар тўлайди?

Солиқ норезидентга даромад тўловчи солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади.

Солиқнинг ушлаб қолиниши солиқ тўловчининг даромадларидан бундай даромадларнинг ҳар бир тўлови пайтида амалга оширилади.

Халқаро шартномани қандай қўллаш мумкин?

Солиқ агенти норезидент томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда норезидентга даромад тўлашда халқаро шартномалар қоидаларини мустақил равишда қўллаш ҳуқуқига эга:

солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат (даромадни тўлаш санасидан кечиктирмай);

- ушбу ташкилот бундай даромадларни (дивидендлар, фоизлар, роялти) олиш учун тегишли ҳуқуққа эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Солиқ ҳисоботи қачон берилади?

Норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботи солиқ агенти томонидан ўзи солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги солиқ органига даромадлар тўланган ойдан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай тақдим этилади.

 
Асқар Мамарахимов - Вилоят маъмурий судининг раиси