Жаҳон чемпионатидаги иштирокини тасдиқлаган давлатлар сони 85 тага етди

Жаҳон чемпионатидаги иштирокини тасдиқлаган давлатлар сони 85 тага етди

Хабарингиз бор, 6-13 октябрь кунлари пойтахтимиз дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Саккиз кун давомида дунёнинг энг номдор дзюдочилари жами 14 та (эркаклар 7 та, аёллар 7 та) вазн тоифасида жаҳон чемпионати медаллари ҳамда Париж-2024 Олимпидасининг муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқадилар. 

Айни шу сонияларга келиб, жаҳон чемпионатида иштирок этиш истагини билдирган ва буни расман тасдиқлаган давлатлар сони 85 тага етди. Халқаро дзюдо федерацияси расмий сайтида Тошкентга келиши қайд этилган дзюдочилар сони эса 567 (307 эркак, 260 аёл) нафарни ташкил этяпти. 

Япония, Бразилия, Франция, Грузия, Германия, Венгрия, Италия, Мўғулистон, Қозоғистон, Нидерландия, Жанубий Корея, Испания, Украина сингари дунёнинг дзюдо терма жамоаси кучли ҳисобланган давлатлари илк бор Ўзбекистонда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркибларини эълон қилиб улгуришган. 

скачать dle 12.0


Flag Counter