Қатар-2022 ўйинларининг 2,45 миллионта чиптаси сотиб бўлинди

Қатар-2022 ўйинларининг 2,45 миллионта чиптаси сотиб бўлинди

 Фото: AP

ФИФА 2022 йили Қатарда ўтадиган жаҳон чемпионатининг 2,45 миллионта чиптасини сотиб бўлди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Камерун Бразилияга қарши, Бразилия Сербияга қарши, Португалия Уругвайга қарши тўп сурадиган ўйинларнинг чипталари талаш бўлиб кетган.

Шунингдек, Австралия – Дания, Коста-Рика – Германия ўйинларига ҳам мухлислар орасида қизиқиш катталигини чипталар савдоси кўрсатди.

2022 йилги ЖЧ ўйинлари учун чипталарни энг кўп харид қилган мамлакатлар: Қатар, АҚШ, Англия, Саудия Арабистони, Мексика, БАА, Франция, Аргентина, Бразилия ва Германия.

Қатардаги мундиал 2022 йилнинг 20 ноябридан 18 декабрига қадар бўлиб ўтади.