«Sangzor.uz» - Инновацион ахборот портали » Суд-ҳуқуқ » Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида иш юритиш тартиби киритилди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида иш юритиш тартиби киритилди

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан 2022 йил  16 декабрда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги  ЎРҚ-810-сонли Қонуни имзоланди.

Мазкур қонунга асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилиб, ушбу тоифадаги ишларни кўриш маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари ваколатига ўтказилди.

Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида иш юритиш тартиби киритилди.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг реабилитация марказига жойлаштирилишини талаб қилувчи асослар аниқланганда, ички ишлар органи бундай шахс ички ишлар органига келтирилгандан эътиборан 48 соатда уни реабилитация марказига 30 суткадан кўп бўлмаган муддатга жойлаштириш тўғрисида судга илтимоснома юбориш учун материалларни тайёрлаши шартлиги белгиланди.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги материаллар бундай шахс аниқланган ердаги ёки реабилитация маркази жойлашган ердаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига ички ишлар органи томонидан берилади ҳамда жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судининг судьяси томонидан илтимоснома тақдим этилган пайтдан эътиборан 24 соат ичида судья томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда кўриб чиқилади. Суднинг қарори эълон қилинган пайтдан эътиборан дарҳол кучга киради ва ижро этилиши лозим.

Суднинг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг реабилитация марказига жойлаштириш ҳақидаги илтимоснома юзасидан қабул қилган қарори устидан у чиқарилган кундан эътиборан 3 кун ичида ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахс, унинг қонуний вакили ва адвокат апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор эса протест келтириши мумкин.

Ўз навбатида апелляция инстанцияси биринчи инстанция судининг қарори устидан келиб тушган апелляция шикояти асосида ишни 3 кун ичида кўриб чиқиб, апелляция шикоятини (протестини) қаноатлантириш ёки рад этиш ҳақида қарор чиқаради.

 

Лутфулла Мамаражабов

Жиззах вилоят судининг судьяси


Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:09
Фермер хўжалигидан электрдан қарз суммаси ундириб берилди
15:54
News time: Malibu'даги президент, Осиё чемпионлари ва вайн учун қамоқ
21:18
Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё чемпиони бўлди
17:19
2 нафар фарзандларининг таъминоти учун алимент тўлашдан қочган отага жиноят иши очилди
16:50
Қарз тўланмагунча Нексия жарима майдончасида қолади
16:38
Алиментдан қарзи сабаб 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди
16:27
Аукционда сотилган транспорт эвазига банк кредитидан қарздорлик қопланди
16:01
"Томорқа Сервис" МЧЖга тегишли автомашина кредит қарзини қайтара олмагани эвазига жарима майдончасига қўйилди
15:52
Жиззахда мусодара қилинган мол-мулклар ярмаркаси ташкил этилди
12:11
Ўзбекистонда энергия ресурслари ўғриликлари ҳақида хабар бериш учун Telegram-бот ишга туширилди
12:09
Наврўз байрами куни ҳарорат +25 даражага кўтарилади
12:05
Жиззахнинг 6 та ҳудудида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
21:48
Референдумда муддатидан олдин овоз бериш 19-26 апрелда бўлиб ўтади
16:45
Фермер хўжалигининг 72 млн. сўмдан ортиқ қарздорлиги ундирилди
21:58
МИБ раҳбари 2 ойлик фаолияти юзасидан жамоатчиликка ахборот берди
15:39
Солиқ қўмитаси коррупцияга қарши курашиш рейтингида 1-ўринда
12:01
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни кунига 15 дақиқага камайтириш иммунитетни яхшилайди
11:59
U-20 Жаҳон чемпионати—2023 нинг барча иштирокчилари маълум бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР